Ортда қолган йўл. Санобар Нишонова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ортда қолган йўл - Санобар Нишонова страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ортда қолган йўл - Санобар Нишонова

Скачать книгу

Саодатнинг ўртоғи Зуҳрани ҳам дадаси етаклаб чиқиб келар эди.

      Холида опанинг юраги дук-дук ура бошлади: “дадам” деб яна шовқин кўтармасайди Саодат. Хайрият индамади. Фақат илгариги қувноқлиги йўқ. Ойисининг қўлини маҳкам қисганича ерга қараб борар ва ниманингдир ўйини сурар эди.

      Қўшнилар гаплаша-гаплаша мактабга етиб бордилар. Биринчи синф муаллимаси Зубайдахон буларга пешвоз чиқди. Уни бир зумда ўқувчилар ўраб олишди.

      – Зубайдахон, мана, қизим Саодатни ўқитинг. Бу ҳам ўқиб сиздай муаллима бўлсин. Отасининг тилаги шундай эди, – деди-ю Холида опанинг ўпкаси тўлиб, ортиқ гапира олмади ва қизига сездирмаслик учун тезда орқасига бурилганича уйига жўнади. Хайрият, Саодат муаллимаси ва ўртоқлари билан овора бўлиб, унинг қандай ҳолатда кетганини ҳам сезмай қолди.

      Шу пайт қўнғироқ чалинди. Зубайдахон жажжиларини иккита-иккитадан қатор қилди-да, синф хонасига етаклаб кетди.

      Шундай қилиб, Саодатнинг жўшқин ўқувчилик ҳаёти бошланди-ю қалбини кемираётган ота соғинчи бир оз унут бўла бошлади.

      Улар ўқиётган қишлоқ мактаби ёнидаги узун баракда уруш ўтган ерлардан эвакуация қилинган, озиб-тўзиб, ипдай чўзилган ўғил ва қиз истиқомат қилар ва қишлоқ болалари билан бир мактабда ўқир эдилар. Болалар жуда иноқ, уруш даҳшатларини кўрганлариданми, бу ерда самолётларнинг даҳшатли бомбардимонидан холи ҳаётнинг қадрига етиб, ака-ука, опа-сингилдек қадрдон бўлиб кетган эдилар.

      Бир куни Саодат партадош ўртоғини уйига таклиф қилди. Улар келганда, онаси Холида опа жўхори, арпа ва кепакли жавдар унини омихта қилиб ёпилган нонларни тандирдан эндигина узаётган эди. Она ҳар иккала қизалоқни ўтказиб, дастурхон ёзди, иссиқ нон келтириб, олма чой қуйиб берди. Нон жуда кам оилаларга насиб этар, кўплар ўт еб, шишиб ётар, уруш охирлаб борган сари кўп хонадонларга ўз асоратини кўрсатиб турар эди.

      Бу орада қанча хонадонларга қорахат келиб, аза кетидан аза очилган. Кўп хонадонлардан урушга кетган қарчиғайдай йигитлар у ердан мажруҳ бўлиб қайтган эдилар.

      Дийдор

      Ёзги таътил бошланганига мана икки кун бўлди. Ҳар куни ёлғиз қолиб, рўзғор юмушлари билан куймаланиб юрадиган Холида опа икки кундан бери Саодат билан ундан-бундан гаплашган бўлиб, кунни кеч қилганини ҳам билмайди. Ҳамма ёқни йиғиб-териб бўлганидан сўнг Холида опа супра ёзиб ошхамир олди ва угра кеса бошлади. Рўпарасига ўтириб олган Саодат эса гап берар эди:

      – Ойи, ойи мен-чи мукофотга олган китобимни янгилигича сақлаб қўяман. Дадам келсалар кўриб “Яша қизим, аълочи қизим!” деб севинадилар-а, – деб қолди бирдан.

      “Яна бошлади-ку”, деди Холида опа ичида ва уни чалғитмоқчи бўлиб:

      – Сенга энди иккинчи синфнинг китобини олиб берамиз. Шоҳида опанг яқинда Тошкентга катта мажлисга боради. Ўша ердан сенга портфель ҳам олиб келади.

      У эса ўзининг гапини маъқуллатар эди:

      – Ҳов бирда дадамдан хат келганда ҳам угра қилган эдингиз. Хотинлар кўп келган эди. Бугун дадамнинг ўзлари келиб қолсалар

Скачать книгу