Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 2

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

деган мазмунда насиҳат қилмаганлар. Зеро, устознинг ҳар бир мақоласи, ҳар бир таржимаси, ҳар бир мансурасининг ўзи алоҳида сабоқ, алоҳида тарбияхона, алоҳида дарсхона!..

* * *

      «Идеал» деган тушунча бўларди. Машҳур чекист Рихард Зорге, сўнг Кузнецов ҳақидаги мақола ва китобларга қизиқиб кетдим. Отто Скорцени исмли немис ҳарбийси ҳақидаги «Чандиқ юзли киши» китобини тушуниб-тушунмай, қайта-қайта ўқидим (бу инсон ҳақида бошқа китоб учратмадим, 2018 йил АҚШда кутубхонага кирсам, жавонда 4та китоб саф тортиб турибди – ҳаммаси О.Скорценига бағишланган), Чарли Чаплиннинг фильмлари жони-дилим эди. Кейинроқ афсонавий япон сайёҳи Нуоми Уэмура саргузаштлари не-не «хомхаёл»ларга ғарқ қилмади десангиз!..

* * *

      Бир муддат Ўзбекистон халқ ёзувчиси Темур Пўлатов ижоди таъсирида юрдим. Ўзбек, рус тилларидаги асарларини қўлдан қўймай ўқидим. «Бухоро хонадонининг кечмишлари», «Бўлак манзилгоҳлар», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Мулк», «Жалолиддиннинг сўнгги суҳбатдоши» асарларини ҳозиргача ўзим ўқиган энг ардоқли асарлар қаторига қўшаман.

      Бадиий адабиётга бўлган ҳароратли муҳаббати, садоқатини ҳаётий эътиқод даражасига кўтарган, ҳаётнинг энг теран ҳақиқатларидан-да бадиий ҳақиқатларни ардоқлайдиган билимдон, назокатли, қайсар ва инжиқ ёзувчи ва таржимон дўстим Олим Отахон билан адоқсиз суҳбатлар таъсирида жаҳон адабиётига ихлосим орта борди. Шунингдек, машҳур психолог, замонавий мезонлар доирасидаги файласуф ва ажойиб қалам соҳиби, профессор Алишер Файзуллаев – Алишер Файз билан бўлган азалий мулоқотларимиз ижодий изланишларимда бесамар кетмади, деб ўйлайман.

* * *

      Ғафур Ғулом, Миркарим Осим, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов, Ўлмас Умарбеков, Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Жавдат Илёсов, кейинроқ Асқад Мухтор қаламига мансуб қисса, ҳикояларни ихлос билан ўқидим.

* * *

      Дастлаб эълон қилинган машқларим…

      Бу ёруғ дунёнинг тенгсиз мўъжизаларидан бири – изҳор! Тонг саҳарда қуёшнинг йилт этиб чиқишидан то тунги ой ва унинг теграсида юлдузларнинг жимирлашигача, баҳор айёми дов-дарахтларнинг япроқ ёзиши, қорлар эриб, жилғаларда сувнинг шарқираб оқишигача… дунёга келган чақалоқнинг «инга-а-а»си, улғайиш, бола-чақа, қариндош-уруғ, ошна-оғайни, касб-кор, қувонч ила қайғу, изтироб, армон, афсусу жамики кечинмалар дарёси… хаёлни ҳаётнинг адоқсиз синоатларига чорловчи азон садосигача – изҳор, изҳор, изҳор!

      Изҳорларнинг гултожи эса – ижод! Ижод – изҳорлар қаймоғи, квинтэссенсияси! Ҳаётнинг битмас-туганмас ҳикмати изҳорда, изҳор эса ижодда ўзининг бетакрор, бемисл маъно-мазмунига мушарраф бўлади, бинобарин, ижодий тафаккурсиз одамзод ҳаёти ниҳоятда ғариб, ниҳоятда аянчли… тубан ва эзгин бир аҳволда қолган бўлур эди.

      Қодир Парвардигор бетимсол қудрати билан яратган инсон ҳаётини ижод сеҳри билан гўзаллаштирди, мунаввар қилди. Жилвагар жозибаларга кўмиб ташлади уни. Бунинг учун товуш, ранг, сўз, шаклни инъом этди, уларнинг ҳар бирига оҳанг бағишлади, ушбу сеҳрли – товуш, ранг, сўз ва шакл унсурига мубталолик туйғуси билан инсон ҳаётини

Скачать книгу