Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 5

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

қадар ҳаётимизни не-не улуғ зотлар, мутафаккирлар томонидан яратилган назариялар, йўлйўриқлар асосига қуриб яшадик. Бироқ аввалида ҳаётбахш ва мукаммал кўринган таълимотлар ҳам кўп ўтмай чиппакка чиқаверди, уларнинг бари охир-оқибатда одамларнинг турмушини издан чиқаришга олиб келди. (Мутахассисларнинг фикрича, Русия тарихида 17 карра қайта қуришга уриниш бўлиб, унинг бирортаси ҳаётни тўғри изга сололмаган.) Жамиятда ҳукм сурган қонун-қоидалар шу қадар бетайин ва шу қадар ғайриинсоний эдики, азбаройи одамлар тасаввуридаги эзгулигу разиллик, яхшилигу ёмонлик, ҳалоллигу ҳаромлик тушунчалари остин-устин бўлиб кетди. Ҳатто озодлик, мустақиллик тушунчалари ҳам жуда жўнлаштирилиб, сунъийлаштирилиб юборилди.

      Қодир табиат ўзининг эрка фарзандлари бўлмиш инсонларга эмин-эркин яшаб, баркамоллик чўққиси сари улғайиш йўлларини белгилаб бергани ҳолда шўро жамиятидаги барча сунъий қонун-қоидалар ана шу имкониятларни муттасил вайрон қилди – одамни одамийлик қиёфасидан маҳрум этишга уринди. Буларнинг оқибатини кўриб турибмиз – иқтисодий буҳрондан юз, минг карра даҳшатлироқ маънавий таназзул даврини бошдан кечирмоқдамиз. Ана шундай пайтда мустақиллик мақомига эришмоқчи эканмиз, «Энди нима қилмоқ керак?» деган саволни ниҳоятда кескин қўймоғимиз шарт. Тарихий, ижтимоий-сиёсий воқеалар силсиласида етилган вазият бизга шундай марҳамат кўрсатиб, «Қани, ҳой ўзбек, нималарга қодирсан?!» дея саволга тутиб турибди.

      Иқтисодий муаммоларнинг қалашиб ётганлигидан қатъи назар, тарих ўзбеклар олдига маънавият бобида сифатий янгиланиш вазифасини қўйди.

      Маънавий-маърифий муаммолар ҳақида сўз борар экан, менинг назаримда, биринчи вазифалар қаторида замонавий ўзбекнинг маънавий номаи аъмолини яратмоғимиз зарур. Яъни ўзбеклар эзгулик ва разилликни қандай тушунадилар? Гўзалликни қандай тушунадилар? Тарихни, эркни, мустақилликни қандай англайдилар? Меҳнат қилиш, ҳордиқ чиқариш, мутолаа маданиятини нечоғлик ўзлаштирганлар? Ўзбекларда қариндош-уруғчилик анъаналари қандай? Давлат, жамият туйғуси шаклланганми? Ўзбеклар тижорат сирларини эгаллаганмилар? Овқатланишни биладиларми? Мусиқадан завқланишни-чи?..

      Фавқулодда саволларни кўндаланг қўйишдан мутлақо чўчимаслик керак. Негаки, шунга ўхшаш яна кўплаб саволларга топилажак ва умумлаштирилажак жавоблар пировардида келгуси аср бўсағасидаги ўзбекнинг ўзлигини англашга олиб боради. Ўзлигини англаган, англашга ҳаракат қилаётган халқ ҳаёти мазмунан бойийди, ботинан ва зоҳиран гўзаллашади, умрига барака киради.

      Ана шундай гўзаллик висолига олиб боражак йўллардан бири – Ватан туйғуси, кичик Ватан ва ҳақиқий Ватан тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ.

Мусофир қадриятлар зўравонлиги

      Ҳаётнинг энг улкан ҳақиқати – яшаш учун кураш. Қумурсқадан ҳайвону паррандагача, инсонгача ҳар лаҳза, ҳар нафасда ўзидаги омонат жонни бой бермаслик ҳаракатида бўлади. Омонатнинг (жоннинг) умрини узайтиришнинг бош шартларидан бири – Ватанда яшамоқ!

      Ҳомила

Скачать книгу