Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

табиат кучларини енгишда эмас, балки табиатнинг буюк мувозанатини сақлаш ва қалбан ҳис этиб, унга мослашиш эканини англаб етсин. Иккинчи муҳим тадбир, Мутлақ уйғунликни асраш фирқаси ташкил этилмоғи зарур. (Ҳозир эълон қилинаётган бирорта расмий ё норасмий дастур ва ҳаракатномаларда инсон тарбиясининг бу қирраси мутлақо эътиборга олинмаган.) Одамлар ташкил этаётган фирқаларга бир неча тавсияномалар ёрдамида аъзо бўлиш мумкин. Мутлақ уйғунликни асраш фирқасига эса ҳисобсиз тавсияномалар билан ҳам эмас, фақат мустақил равишдаги қалб ва шуур, имон ва эътиқод тарбияси ёрдамида аъзо бўлинади. Чунки бу уйғунлик дастурини ҲАҚнинг ўзи яратган, у одамлар шу чоққа қадар яратган ва бундан кейин яратажак мукаммал дастурлардан-да мукаммал ва боқийдир.

(«Ўзбегим». «Звезда Востока» журнали кутубхонаси. «Ватан» серияси. Т.: 1992. Б.194-203.)

      ТОНГ ФАЛСАФАСИ

      Яшаётган ҳар кунимизнинг ҳар дақиқаси мўъжиза. Фақат ана шу мўъжизанинг ҳикматини англаш, идрок этиш лозим. Ҳамон тонгги эшиттиришда иштирок этаётган эканмиз, шу билан боғлаб айтсак, кеча-кундузнинг э-энг мўъжизакор, мўъжизага бой лаҳзалари саҳар чоғи юз беради.

      Мен саҳар деганда субҳи содиқ пайтини – тун ўз ўрнини кундузга бўшатиб бера бошлайдиган дақиқаларини назарда тутмоқдаман.

      Субҳи содиқ мўъжизасини уч жиҳатдан таърифлаш мумкин.

      Биринчиси, оддий гўзаллик маъносида:

      саҳар чоғидаги сўлимлик;

      оламнинг ёруғланиш онлари;

      жонзотларнинг уйғониши;

      тонг насимлари;

      анвойи гул ҳидларининг таралаши.

      Иккинчиси, субҳи содиқнинг фалсафий таърифи маъносида:

      тонг дунё яралишининг биринчи кунини англатади;

      инсон умрининг она вужудидан ёруғ дунёга келиш онлари;

      куннинг гўдаклиги…

      Инсондир, жондордир, ухлаб ётган ҳолда туғмайди. Ҳеч бир жонзот дунёга ухлаб ётган ҳолда келмайди. Бу нимани англатади? Тирик жон борки, тонгни уйғоқ қарши олмоқликни англатади. Токи, субҳи содиқ тароватидан баҳра олиб бошласин кунни.

      Учинчиси, ахлоққа, тўғридан-тўғри умр дақиқаларидан унумли фойдаланишга дахлдор. Оддий инсоний назокатдан келиб чиқилса, эрталаб қуёш чарақлаб кетгунча чўзилиб ётиш чиройли ҳолат эмас. Бу дангасалик, танбаллик аломати. Бу ёғи сўралса, эрталабки вақт куннинг энг баракали дамлари ҳисобланади. Хусусан, ҳунармандлар, деҳқонлар учун тонгги фурсатлар ғанимат.

      Тонг отишининг оддийлигига келсак, бу қадар оддий, одми кечадиган улуғвор жараён кам. Тун кундузга айланар экан, улуғвор сукунат, вазминлик, донишмандларга хос ўйчанлик яққол кўзга ташланади. Ҳатто қуёш ҳам ушбу улуғворлик олдида хижолатда майин жилмайиб кўтарилади осмонга…

(14 июль 1995. Республика радиоси. «Ассалом, Ўзбекистон!» эшиттириши.)

      АСРИМИЗГА МУНОСИБЛИК ТУЙҒУСИ

      Олий ўқув юртини битириб, эндигина

Скачать книгу