Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 11

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

олишга ва олган ҳақи эвазига тўкин-маъмур яшашга ҳақли эканини англаб етмоқда. (Халқ орасида дабдабали уй-жойлар қуришга ружу қўйилмоқда, деган мулоҳазалар билдирилмоқда, бироқ дидсизларча беўхшов қўрғонлар қуришни оқлаб бўлмайди. Ахир бизнинг халқимиз ҳам қилаётган меҳнати эвазига чиройли, бежирим, оппоқ уй-жойларда яшашга ҳақли.) Фикрлаш ва яшаш тарзи ўзгарган инсоннинг орзу-ҳаваслари ҳам мутлақо ўзгаради, энди унинг орзулари ўтган асрнинг ўрталарида, охирида яшаган кишиларимиз кўнглида гоҳ амалга ошган, гоҳ ошмай қолган орзу-армонларидан мутлақо фарқ қилади. Чунки бизга замондош ватандошларимиз инсоният эришган юксак чўққи – ХХI аср мақомида фикрлаяптилар ва яшаяптилар!

      «ХХI аср» ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сонини қўлган олган куним унинг номланганини кўриб, бир ўзбек зиёлиси, қаламкаши сифатида беҳад хурсанд бўлдим. Бунинг боиси шундаки, газетани ҳар сафар қўлига олган муштарий ўзининг қайси асрда яшаётганини, ўзининг қайси асрга хос инсон эканлигини яна бир карра ёдга олади, ўзи яшаётган асрга мос фикрлашга, Ватан муаммоларини шахсий муаммо сифатида талқин этишга мойиллик кучаяди.

      Вайронакорликка хизмат қилаётган ҳар қандай таълимот ғайриинсонийдир. Таълим олиш қобилияти инсон қисматидаги энг саодатли фазилат, илло олинган таълимотга мутаассибона амал қилиш жоҳилликка, жаҳолатга олиб бориши муқаррар. Зеро, банда борки, валламат бўлиб кетганда ҳам, унинг билими бамисоли зарра. Менинг йўриғимга бошқалар бўйсуниши шарт, деб зўравонлик қилиш, шу мақсадда ўзини ўтоловга ташлаш эса ўша «билимдонлик»дан келиб чиқадиган нодонликдир.

      Ўсмир йигит ё қизнинг ўтиш даври бир-икки йил ёки ундан кўпроққа чўзилиши мумкин, жамиятнинг эса ана шундай ўсмирликка ўтиш даври бир неча ўн йиллар билан ўлчанади. Ўтиш даври аста-секин Уйғониш даври хусусиятларини ўзида мужассам этиб боради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тарих Ўзбекистонга навбатдаги Уйғониш даврини тақдим этмоқда. Гарчи «тақдим» сўзи қўлланилган эса-да, Уйғониш даври барча ютуқларни икки қўллаб ҳадя ё тортиқ қилиб қўя қолмайди. Миллий Уйғониш машаққатли ақлий ва жисмоний меҳнатлар эвазига қўлга киритилади, бутун халқ вакилларининг бир жон-бир тан бўлиб ягона мақсад сари интилишлари билан рўёбга чиқади. Миллатнинг уйғониши, миллий тикланиш муаммоси эса яна шахсга, шахсий комилликка бориб тақалади. Бу даврда муносиб инсон бўлиб ҳаёт кечиришга интилиши зарурлигини ҳис этади, дилига тугади. Ўз олдига мақсадлар қўяди. Ўзини ҳам, ўзига мансуб бўлган юртни ҳам ҳозиргина айтганимиз «ХХI аср» дея аталмиш юксаклик мезонлари билан ўлчайди, унга баҳо беради…

      Айтмоқчи: Вақтнинг этагини тутиб бўлмайди. Ҳашпаш дегунча яна бир неча ўн йиллар ўтади-кетади. Замонлар ўзгаради, дунё ўзгаради. Ўзбек халқи, демак, Ўзбекистон ҳам мисли кўрилмаган даражаларга кўтарилади. Шу маънода бизнинг авлод вакиллари ҳозирги ёш ва навқирон йигит-қизларимизга ҳавасимиз келади, чунки улар Мустақиллигимизнинг

Скачать книгу