Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 15

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

энг сара намуналарини ўзбекчалаштириш борасида янги поғоналар забт этилаётгани, хоссатан, она тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузининг орта бораётгани далда берувчи, даъват этувчи, олға бошловчи кучга айланмоқда. Зеро, янги давр куч-ғайратларни янгича сафарбар этишни, миллий ғурур, миллий салоҳиятни янгича мақомларга кўтаришни тақозо этади.

Миллий ғурур тимсоли

      Давлатимиз Раҳбарининг: «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» деган сўзларини эшитиш ўзгача руҳ, ўзгача ғурур бахш этди тингловчиларга. Хусусан, она тилимизга бағишланган тантанада, юксак минбардан туриб жаранглаган бу сўзлар моҳиятидаги ҳам ижтимоий-сиёсий, ҳам маънавий, ҳам миллий, ҳам тарихий, ҳам илмий, ҳам ахлоқий маъно-мазмунни ифодалаш жилд-жилд китобга жо бўлади. Нотиқнинг: «Мен бугун «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекдим», деган хушхабари анжуман руҳини авж пардаларга кўтарди! Олқишларга сазовор бўлди. 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди!

      Очиғи, бундай янгиликлар давлат Раҳбари тилидан янграшининг аҳамияти, нуфузи, салмоғи миллий ғурур юксалишига қанчалар таъсир кўрсатишини тасаввур қилиб, энтикиб кетасан киши! Тил миллатимиз тақдири, қисмати, орзу-ҳаваси, шукуҳи, ор-номуси, нафсонияти, бугуни ва истиқболи, ахир!

      Нутқда тилга олинган қуйидаги биргина рақамга эътибор берайлик: «Ҳозирги вақтда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони жаҳон миқёсида 50 миллион кишига яқинлашиб қолди».

      Нуфуси миллиардлардан ошиб кетган мамлакатларни биламиз, тили миллиардлаб мулоқотлар воситасига айланганлар ҳам маълум. Лекин «50 миллион» кичик рақам эмас. Бу рақам тинимсиз ортиб боришига шак-шубҳа йўқ. Лекин гапнинг муҳими бошқа ёқда: биз 50 миллионлик халқмиз! Миллатмиз! Тилимиз 50 миллион инсоннинг бошини қовуштириб турибди, дилини дилига пайванд этмоқда, ғурурига ғурур қўшмоқда! Ана шу ғурур олови, алангаси бу ёруғ очунда ҳеч кимдан кам эмаслигимиз, юзимиз ёруғлиги, қаддимиз сарафрозлиги тимсоли эканлигини ҳар бир ўзбек билиб қўймоғи, англаб етмоғи шарт!

Тилнинг бегонаси йўқ

      Ўз она тилини мукаммал билиш, унинг қадр-қимматини жойига қўйишнинг ҳикмати кўп. Чунончи, она тилига ҳурмат бажо айлаш ўзга тилларни эгаллаш сари йўл очади. Юксак интеллектуал ва жаҳонгашталик чўққисига чиққан ҳозирги замон кишиси учун тилнинг бегонаси йўқ.

      Ҳозирда ўзбекнинг оёғи етмаган манзил-маскан қолмади ҳисоб Ер юзида. Бинобарин, ажнабий тилларни ўрганиш, ўша тилларда мақсад-маслагини изҳор эта олиш жуда-жуда оддий ва табиий ҳол бўлиб қолди. Президент мазкур масалага алоҳида эътибор қаратди. Буюк аллома аждодларимиз ўнлаб тилларни пухта билганликларига урғу берди. Бу азалий хайрли анъана мамлакатимизда юқори замонавий мавқега эга бўла бораётгани янада қувонарли ҳолдир. Ўрта мактаб ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари, ёш-ёш мутахассислар исталган тилда нафақат оддий-маиший мавзуда,

Скачать книгу