Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 19
![Изхор - Xurshid Do`stmuhammad Изхор - Xurshid Do`stmuhammad](/cover_pre1218067.jpg)
Бахтиёр НАЗАРОВ:
Хуршиднинг ҳикоялари ранг-баранг. Унга тенгдош аксар ҳикоянавислар ижодида мана шу хусусият етишмайди. Тор мавзучилик оқибатида қаламкаш мураккаб ҳаётий муаммоларни «четлаб» ўтади, тўрт қулочлик «макон» атрофида, эҳтимол, бир умр ўралашади.
Хуршиднинг ҳикояларидаги бизни хушнуд қилган жиҳат – улар турлича мавзуда. «Оқ либос»да ёзувчи мозийга мурожаат этади. «Қодир бобо»да эса шу кеча-кундузда, кўз ўнгимизда содир бўлаётган воқеа қаламга олинади. «Ойнинг охирги куни» – инсон, умр, қадр-қиммат ва муносабат ҳақида. Хуршид бу ҳикоясида турмушнинг муттасил давом этадиган уюрмасида бир кўриниб, бир кўринмай қолаётган гўзал туйғуларни тасвирлайди. «Алам», «Саф» ҳам ўзига хос.
Хуршиднинг қаҳрамон руҳий оламини тадқиқ этиш доирасидаги изланишлари «Саф»да муайян самарасини берган, дейиш мумкин. «Саф» рамзий маънога эга. Хуршид, бир қарашда оддий, биров эътибор ҳам бермайдиган, ҳар биримизнинг ҳаётимизда деярли ҳар куни содир бўладиган одатий ҳодисалар замиридан чуқур маъно излайди, аксар ҳолларда буни топишга муваффақ бўлади, ҳикояларида буни гўзал ифода этишга интиладики, бу – бизни қувонтиради.
Тўйга, маъракага қаторлашиб бораётган мўйсафидларни, уларга эргашган ўрта яшару ёш-ялангларни кунда, кунора кўрамиз. Лекин эътибор қилмаймиз, сафда таниш-билишимиз бўлса, саломлашамиз. Шу, холос. Хуршид эса худди шу манзарада ҳеч ким илғамаган жиҳатни кўради, ўзига хос ҳаётий хулоса чиқаради. Бунинг замиридаги фикр, Райим бобо тасаввури, тафаккуридаги дониш ўйлар кўнгил торларини оҳиста бўлса-да, чертиб ўтади. Журналхон бу ҳикояни бош кўтармай ўқишига ва унинг руҳига сингиб кетишига ишонасан киши.
Хуршиднинг психологик таҳлилга мойиллиги «Саф»да кўзга ташланиб туради. Афтидан, у Достоевский, Пруст сингари адиблар асарларини ҳам севиб ўқийди, маҳорат сирларини ўзлаштиришга астойдил интилади. Қаҳрамон руҳий олами талқинида шартлиликдан фойдаланишда унга Темур Пўлатовнинг таъсири сезилади.
Худди мана шу борада Хуршид муайян камчиликларга ҳам йўл қўйган. Бу, айниқса, «Оқ либос» ҳикоясида яққол кўзга ташланади. Омила она аслида вафот этган, муаллиф бир-икки ўринда бунга ишора қилади. Бироқ у – шартли равишда – ҳикоянинг охирига қадар иштирок этади, тўғрироғи, бу унинг ўзи эмас, балки сийрати. Замон нотинч бўлса, эл ва юрт оромини йўқотса, ҳаётдан кўз юмган волидалар ҳам безовталанади, улар абадий тирик, адолат йўлидаги курашда ворисларига ҳамнафасдир, демоқчи бўлади ёзувчи. Фикр – яхши, лекин Омила она йўналиши ҳикояда ўзининг тиниқ ифодасини топмагандек туюлади менга. Бу мақсадни қаҳрамон талқинидаги шартлилик асосида юзага чиқаришга