Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 23
Биз бу мулоҳазаларимизга нуқта қўйишга шошилмаймиз, чунки яна бошқа фикрлар ҳам бўлиши мумкин. Мен ҳикоя ҳақидаги энг сўнгги сўзни сиз айтишингизни истар эдим…
НОТЕКИС ЙЎЛЛАР АЗОБИ
Ифода усулида, қаҳрамон танлашда оригиналликка интилиш бугунги нисбатан ёш ижодкорларнинг кўпчилиги учун истисносиз таомилга айланиб боряпти. Хуршид Дўстмуҳаммад ҳам салбий қаҳрамон образини яратишни дилга жо қилган экан, уни Жажман деб номламасдан, биз кўникиб қолган асарлардаги каби номлардан бири (масалан, Қоплон деб) атаса бўлмасмиди?
Йўқ, у бу йўлдан юрмади. Кўпинча асарларидаги салбий қаҳрамонларга ўзича салбий маъно ташийдиган номлар насиб этган. Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоясида эса текинхўрларнинг умумлашма образи – Жажман асосий қаҳрамон вазифасини ўтаган. Адибнинг ўз ғоявий ниятини мажозий образ – Жажман орқали талқин этиши одатдаги салбий қаҳрамонларга қараганда таъсирчанлик касб этган.
…Ёзувчи келтирилган парчада аллақандай махлуқ ҳақида фикр юритаётгандек туюлади. Аммо сал мулоҳаза юритиб кўрган китобхон англайдики, гап фақат ебтўймас махлуқ тўғрисида бормаяпти, балки Жажман мажозий образи орқали кишилар феъл-атворидаги салбий иллатлар – текинхўрлик, ўғрилик, қаноатсизлик фожиаси кўрсатилаётган.
…Зардушт бобо Жажманни кўргач, «тулки минан сичқондан тарқаган кўринади», дейди. Ҳатто шу кичик жумлада ҳам фикр ўқувчига яширин ҳолда, сўзига «ўраб» тақдим этилади. Бу жумлада Жажманнинг айёрлиги тулкига, ебтўймаслиги сичқонга қиёсланади.
…Асар воқеалари ўқувчи кўнглида давом этади: ҳикоя якунидан келиб чиқадиган маъно шуки, биз жажманларга эмас, уларнинг тиргакларига қарши курашгандагина бундай бало-қазолардан халос бўламиз.
СЎЗНИНГ ЧЎҒИ
Сўзнинг салмоғи нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, Назар Эшонқулнинг «Хаёл тузоғи» ва Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Бугун эрталаб» ҳикоялари алоҳида ажралиб туради. Улардаги сўзлар ўқувчига қаҳрамонларнинг турфа ҳолатини, яшаётган муҳитини, кечинмаларини мураккаб ўзгариш, тебранишлари билан тасаввур этишга имкон беради. Бу ҳикояларда «Деди-деди» суҳбатлару воқеалар баёни йўқ. Аксинча, одамни ўйлашга ундайдиган, ҳар бир сўзнинг ортида катта бир манзилу макон, тирик одам тақдири, унинг қалби борлигини кўришга даъват қиладиган мушоҳадаталаблик бор. «Бугун эрталаб»да Хуршид Дўстмуҳаммад қаҳрамони, бинобарин, ўзи шундай дейди: «Шундай бир ўй сурсангки, қалбингнинг авра-астарини ағдар-тўнтар қилиб ташласанг, қандай одамсан, бу ёруғ дунёда нима қилиб юрибсан, бепоён заминнинг қаерида, қай аҳволда