Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 24
ИККИ ҚУТБ ФАЛСАФАСИ
Х.Дўстмуҳаммад «Жимжитхонага йўл» ҳикоясининг ёзилиш тарихи ҳақида шундай изоҳни келтиради: «Кўп йиллар бўлди, италиялик машҳур адиб Дино Буцаттининг «Етти қават» ҳикояси таъсирида юраман. Ниҳоят, ушбу фавқулодда ўзига хос ҳикояни эркин таржима қилиб, унга «назира» ўлароқ ҳикоя битдим».
Изоҳда «назира» сўзи тирноқ ичига олинган. Шунинг ўзи ҳам «Жимжитхонага йўл» асари том маънодаги назира эмаслигидан далолат беради. Мумтоз шеъриятимизда назира ёзиш анъанаси ўта ривожланган эди. Уларда машҳур бир шеърнинг шакли (вазни, қофияси) олиниб, унга бошқа бир мазмун юкланган. Албатта, назира ёзилишида бирор шеърнинг мазмун ва шакл жиҳатлари ўта мукаммал эканлиги сабаб бўлади. Назира бағишловчи ўша шеърдан қаттиқ таъсирланиши натижасида янги шеър вужудга келади. Х.Дўстмуҳаммад ҳам «Етти қават» ҳикоясига назира бағишлар экан, ундан кўп йиллар мутаассир бўлиб юрганини айтади. «Етти қават» ҳикоясининг эркин таржимаси билан ўз ҳикоясини кетма-кетликда беради. Бу эса назирачилик анъаналарида учрамайдиган ҳолат. Шунинг билан бирга ёзувчининг бундай кетма-кетликдан кўзлаган мақсади муқоясадир. Бутун асар мазмун-моҳиятини, ўзига хослигини ҳам муқояса ташкил этади. Асарнинг бу жиҳати ҳам назира жанридан тубдан фарқ қилиб асарнинг умумий йўналишига, ёзувчи ғоясига хизмат этади. Муаллифнинг бадиий мақсади эса ҳикояни ўқиш, таҳлил этиш давомида очила боради.
«Етти қават» ҳикояси қаҳрамони Дино Корте, «Жимжитхонага йўл» қаҳрамони Зоҳид Яқин исмли кишилар. Уларнинг ҳар иккиси арзимас касаллик билан касалхонага ётишади. Ҳар икки касалхона биноси ҳам етти қаватли. Фақат касалхонада Дино Кортени еттинчи қаватга, Зоҳид Яқинни биринчи қаватга жойлаштиришади. Касалхона профессори Дино Кортенинг касали ҳақида шундай дейди: «Хасталик аломатлари борликка бор, – дея тушунтирди профессор, – лекин хавотирланарли жойи йўқ, нари борса, икки ёки уч ҳафтада ўтади-кетади».
Шу бир оғиз лутфнинг ўзи Дино Кортени тетиклаштириб юборади. Демак, уни сўқир хавотир эзаётган экан. Мана, ҳаммаси ойдинлашди: икки ҳафта, жуда чўзилса уч ҳафта ётади-ю, қишлоғига қайтади. Зоҳид Яқинга бундан ҳам енгилроқ ташхис қўйишади. Касалхонада ишлайдиган қайниси Ўктам унга шундай тасаллинамо сўзларни айтади: «Биров сизни касал дедими? Профессор ўзимизнинг одам. Бир оғиз айтганимга, мана, тинч, энг жонон палата сизники-да! Одамлар йиллаб навбат кутади, сиз учун эса… Одам дам олиши ҳам керак-да… Ҳай, айтганча, акангизни ўзим даволайман, қаровсиз қолдирмайман, деди домла». Демак, бошланишда ҳар икки – Ғарб ва Шарқ кишисининг вазияти бир хил. Дино Корте ҳам, Зоҳид Яқин ҳам у қадар хавфли касал эмас. Бундан ҳар иккисининг ҳам кўнгли хотиржам. Касалхона шароити, айниқса, палаталардаги тозалик, осойишталик ва тартиб уларнинг иккаласига ҳам ёқади. Ҳамшираларнинг муомаласи кўнгилларини тоғдай