Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 21

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

бутун асарнинг муҳим қисмини ташкил этади, сўз борадиган мавзуни аниқ белгилайди. Худди шу фикрни биз ёзувчи Х.Дўстмуҳаммад ижодига нисбатан ҳам айтишимиз мумкин. Адиб ҳар бир асарига сарлавҳа қўяр экан, унинг моҳиятини ўзида ифода этадиган сўзни топади. «Паноҳ» қиссасида туғилиб ўсган замин одамларга зилзилада паноҳ бўлса, «Нигоҳ» қиссасида асар қаҳрамони – трамвай ҳайдовчиси Бекнинг тақдири онг призмаси нигоҳидан ўтказилади. Сарлавҳаларнинг ўзида жиловланган сўзнинг теран бадиияти кўзга ташланади: «Паноҳ»да рамзий, «Нигоҳ»да мажозий маъно мавжуд. Энди «Жажман» ҳикоясининг сарлавҳасига келсак… Яхшиси, шу ҳақдаги фикрларимизни ҳикоя таҳлилининг якунига асраб қўя қолайлик.

      Тилшуносликда яхши бир мезон бор: текширилаётган сўз синхроник ва диахроник аспектларда олиб қаралади. Биз ҳам бу ҳикояни бир неча аспектларда кўриб чиқамиз.

      Қадим даврларда одамлар оловга эътиқод қўйганлар. Бу эътиқод фанда зардуштийлик деб аталади. Ҳикоя қаҳрамони шу номни, яъни Зардушт бобо номини олган. Агар яхшилаб эътибор қилинса, ҳикоядаги Зардушт бобо бозор яралгандан бери шу ерда яшаётгандай туюлади. Аслида ҳам шундай, унинг на ибтидоси ва на интиҳоси бор. У ер юзида дастлабки одамлар – ибтидоий жамоа вакиллари яшаган даврдан то ҳозирги кунимизгача яшаб келаётган эътиқодли, имони бут кишиларнинг умумлашма образидир.

      Тонг саҳарда тимга ғаройиб махлуқ оралайди. Сокин бозор уяси бузилган арилардай тўзиб кетади. Ўша махлуқ қайси бир муштипарнинг сағирлари ризқини ўмариб кетади. Оҳ-воҳ чекаётган аёлга дарров ҳамдардлар топилади, лекин ҳеч ким бирор ҳаракатга журъат этолмайди. Фақатгина «Тўдадан чеккароқда бошини солинтириб турган Зардушт бобо бирон ерда писиб ётган ўғри – каззобнинг гирибонидан олишга имони комилдай вазмин одимлаб тимнинг этаги томон юрди, икки ёни кета-кетгунча чўзилган раста оралаб бораётиб кунда-шунда бозорчиларнинг мудраб-керишиб зўр-базўр уйғонаётганини кузатганча ўйлайди: «Ҳамма ўзи билан ўзи овора: тирикчилик ташвиши… сотиш, сотиш… пулга чақиш дардида бари».

      Келтирилган кўчирмадан кўриниб турибдики, Зардушт бобо бу ерга рўзғор илинжида келмаган. Бозорчилик дунёнинг пасту баландини, одамларнинг яхши-ёмонини кузатиб бориш учун бир восита, холос. Аслида бозор бу рамзий тушунча бўлиб, у бизнинг ҳаётимиз, қолаверса, жамиятимиздир. Бозорга кириб-чиқиб юрганлар эса инсонийлик нима эканлигини тушуниб-тушунмайдиган ўткинчи дунё йўловчиларидир.

      Ҳикоянинг биринчи аспекти макон ва замонда ҳамиша мавжуд бўлиб келган яхшилик ва ёмонликнинг абадий курашидан иборат. Инсон пайдо бўлиши билан эзгулик ва ёвузлик яралган. Улар ўртасида доимий зиддият мавжуд. Улар бир-биридан ажралган ҳолатда яшай олмайди. Бозорга Жажман ташлаган баҳайбат қўл ёмонликнинг абадий маҳв бўлмаслигига ишорадир. Бунда одамлар Аҳурамазда дунёсининг, жажманлар эса Аҳриман дунёсининг кишилари каби кўрсатилади. Зардушт бобо бу ерда илоҳий инсон, тўғрироғи, валийдир. Ёзувчи уни воқеаларга деярли аралаштирмайди, «тўдадан чеккароқда»

Скачать книгу