Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 25
Дино Буцатти Ғарб кишисининг ўлимга томон турмуш алдовларига учиб, ҳаёт лаззатларига ташна бўлиб, тобора тубанлашиб боришини Дино Корте мисолида кўрсатади. Унинг талқинида Ғарб кишиси учун ўлим фожиа. Ўлим – абадий қоронғилик, йўқлик.
Х.Дўстмуҳаммад эса ҳаёт ва ўлим муаммосига Шарқ фалсафаси асосида ёндашади. Маълум даражада тасаввуф таълимотига суянади. Масалан, Зоҳид номи ҳам сўфиёна, илк сўфийлар зоҳидлар деб аталган. Зоҳид Яқин ўлим сари борар экан, руҳи янада тетиклашаётганини, қалбида бир қувонч пайдо бўлаётганини қайта-қайта такрорлайди. Шу билан бирга, уни ҳар қаватда рамзий номга эга бўлган ҳамширалар кутиб олишади. Иккинчи қаватда Шавқия – ҳаётнинг завқ-шавқли эканига ишора. Бешинчи қаватда – Мужоҳида, арабча «жаҳд» сўзидан олинган бўлиб, ҳаёт завқидан юз ўгиришга жаҳд қилиш маъносида. Олтинчи қаватда – Мушоҳида, дунё ҳаётига ибрат кўзи билан боқишни билдиради. Ниҳоят, еттинчи қават ҳамшираси боқий дунёнинг жозибасини билдиради. Қачон инсон ҳаёт завқ-шавқига алданмасдан умрини имон-эътиқод билан ўтказса, ўлим унинг учун фожиа бўла олмайди. У фоний ҳаётдан бақо дунёсига хотиржам ўтади. Ўлимни боқийлик йўлидаги бир поғона, деб қабул қилади.
Хуллас, Х.Дўстмуҳаммад Шарқ ва Ғарб маънавий дунёсини қиёслайди. …шарқона ҳаёт фалсафасини замонавий шаклда қайта тирилтиради, замонавий ўзбек адабиёти учун оригинал талқинга эришади.
ИНСОНИЙ ТУЙҒУЛАР ЖИЛВАСИ
Ўтган йили эълон қилинган ҳикоялар орасида Хуршид Дўстмуҳаммад қаламига мансуб «Жимжитхонага йўл» асари эътиборни тортади. Негаки, у – ўзбек ҳикоячилигида назира сифатида битилган биринчи асар. Бу ҳикоя шунчаки назирагина бўлиб қолмай, балки италиялик адиб Дино Буцаттининг «Етти қават» асари таржимасига қилинган бадиий қуроқ ҳамдир. Лекин бизнинг назаримизда, Буцаттининг ҳикоясида бадиий маъно назирадагидан кучлироқ. Негаки, Италия адибининг асарида мантиқий изчиллик кучли. Унда беморнинг еттинчи қаватдан биринчисигача тушиб келиши касалхонада ўрнатилган тартибнинг натижаси сифатида тасвирланган. Касалхона – таназзулга юз тутган жамият рамзи. «Етти қават» асари замирига жамият одамни ўз ихтиёридан маҳрум этиб, ҳалокатга олиб боради, деган маъно сингдирилган. Шахсни жамиятга қарши қўйиш, бирини қотил, иккинчисини мақтул тарзида кўрсатиш, инсоннинг бахтсизликларига ижтимоий тартиботларни айбдор деб билиш Ботиш аҳли тафаккур тарзи учун одатий ҳол ҳисобланади. Шу маънода Дино Кортенинг шифохона еттинчи қаватидан биринчи қаватигача босиб ўтган йўли ҳаётий мантиққа эга, қаҳрамон табиати ва жамият моҳиятини акс эттиришдай бадиий юкни кўтарган. Айни вақтда, ҳаммага ҳамиша ҳамма дарчалари берк бўладиган Ботиш дунёсининг маънавий хусусиятлари ҳам билвосита бўлса-да, жуда ишонарли кўрсатилган. Кортенинг қишлоқдан