Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 29
Ҳеч қойсида ўзин билмас яқин,
Ҳайрат ойлар они хориж борчадин.
Фоний эрканнию боқийлиғин ҳам,
Маст эрканнию соқийлиғин ҳам.
Ниҳоят, ёзувчи талқинидаги еттинчи қават касалхона билан боғлиқ эмас эди. Бу персонаж тилидан айтилган, фаришталаргагина насиб этадиган қават эди. Адиб Зоҳид Яқиннинг руҳлар оламидаги оний лаҳзалари тасвирида муайян илмий ҳақиқатга асосланади. Айтиш мумкинки, Зоҳид Яқиннинг ўлимдан кейинги ҳолати ёзувчи томонидан ўйлаб топилган эмас, балки айниятнинг бадииятда акс этишидир.
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг қаҳрамони Дино Корте жимжитликда даҳшатни кўрса, Зоҳид Яқин жимжитликдан жозиба топа олади. Жимжитлик қаҳрамонлар учунгина эмас, ўқувчига ҳам ўзини тафтиш қилиш имкониятини беради.
Инсонларни абадий ўйга толдирувчи ўлим руҳоний ва илмий далиллар билан синтезлашиб, бадиий адабиётда ҳам аксини топмоқда. Муҳими шундаки, турли шароитлар туфайли ҳар хил талқинга эга бўлаётган ўлим мавзуси умумбашарий моҳият касб этади. Ўлим ҳақида, унинг сир-синоатлари ҳақида ёзиш ҳам бадиий адабиётда қаҳрамонларнинг ўзликни англашга бўлган интилишларини тушуниш имконини беради.
РУҲИЯТ МУСАВВИРИ
Ҳикоя жанрида фаол ижод қилаётган таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ушбу жанрда шу пайтгача яратган қарийб барча асарлари «Шарқ» нашриётида «Беозор қушнинг қарғиши» номи билан китоб ҳолида чоп этилди. Тўпламдаги ҳикоялар мавзусига қараб саккизта бўлимга бўлинган.
Мутолаа жараёнида дарҳол кўзга ташланадиган жиҳат шуки, ҳикояларда қизиқарли воқелар тасвирига асосланган, бўртиб турган сюжет йўқ ҳисоби. Бу ҳол Х.Дўстмуҳаммад ижодий услубининг ўзига хослиги билан боғлиқ. Ҳикоя ёзиш жараёнида муаллифни воқеагўйлик эмас, балки бадиий санъаткорлик қизиқтиради. Сюжет чизиғи қаҳрамонлар руҳияти орқали ўтади. Бинобарин, тўпламдаги асарларни инсон руҳияти таҳлили ҳақидаги ҳикоялар, деб аташ мумкин.
Китобда «Бедор мозий» номи билан алоҳида бўлимга ажратилган ҳикояларга ёзган кириш сўзида муаллиф шундай дейди: «Кишилар хотирасидан ўчмаган тарихий воқеаларгина тирик ҳисобланади… Уларнинг аҳамияти, қиммати кейинги авлодларга бедорлик бахш этишидадир».
Ҳикоялар қаҳрамонлари Миркомилбой ва Тўхтабой сармоя тўплаш, бойлик орттириш баробарида миллат тараққиёти, миллий ҳамжиҳатлик ҳақида қайғуриб, мустамлака даврида эзгу амаллар учун имкон қидиришади. Табиийки, ўша замон шароитида бундай одамларга осон бўлмаган ва уларнинг ҳаёти кўпинча фожиали кечган. Уларнинг бир қисми Ватанни тарк этиб, ўзга юртларга бош олиб кетишган. «Қазо бўлган намоз» ҳикоясида Истанбулга кўчиб келишни таклиф қилган Анвар пошога жавобан Миркомилбой шундай дейди: «Лекин Ватанни қандай опкеламиз? Ватанни