Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 30

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

бири ниҳоятда қитмир, ўзига гард юқтирмаслик учун «нохуш» гап қўзиган даврадан дарҳол жуфтакни ростлайдиган Тўлаш тараша. У Қурбоналидан ҳам эҳтиёткор ва тилига пишиқ одам. Бироқ тузум разолатига ҳад йўқлиги шундан аён бўладики, унда Тўлаш тараша каби одам ҳам шубҳаю таъқибдан эмин яшаши даргумон.

      Х.Дўстмуҳаммаднинг бозор мавзусига бағишланган илк асарларидан бири «Жажман» ҳикояси миллий ҳикоянавислик ютуғи сифатида эътироф этилган. Жажман ҳикояда юҳо нафс тимсолидир. Олдин уни беозор махлуқ кўриб, эрк берган одамлар сўнгра даҳшатга тушади: «Шуни ўлдириб, тинч яшайлик!» Бироқ Жажманни, яъни ҳакалак отиб кетган балои нафсни ўлдириш осонми?! Илк бор 1989 йилда эълон қилинган ҳикояда бозорчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида «ўлди», деб ҳисобланган Жажманнинг икки баробар катталикда тирилиб келиши гўё адабий башоратдек бўлди.

      Тўпламдаги айрим ҳикояларнинг жозиба кучи шунчаликки, уларни охиригача ўқиб улгурмаёқ, китобхонда олдинги саҳифаларга такрор кўз югуртириш, асарнинг мазмун-моҳиятини илғаш, таг қатламларига чуқурроқ етиш иштиёқи пайдо бўлади. «Ўн биринчи эшик» шундай ҳикоялардан бири. Сўлим истироҳат боғида Расул ўз севгилиси Башорат билан кезмоқда. Сайру саёҳат учун барча нарса муҳайё: дарахтзор, кўл соҳили, сайҳонлик. Бироқ Расул тинимсиз боғнинг деворлари, эшик-дарвозаларини излайди. Расул билан «дунёнинг энг олис бурчакларигача кетиб қолишга тайёр» Башорат унга ҳамдардлик билан дейди: «– Қизиқсиз-а, Расул ака… «Девор, дарвоза» деяпсиз-у… мана шу одамлар-да, девор! Дарвозаю эшиклар – одамларнинг юраги, қалби, мана шу юрак ва қалблар тушунсагина дарвоза тавақалари очилган ҳисобланади биз учун!»

      Бу сатрлардан сўнг китобхонга ҳикоя рамзлар асосига қурилгани, асар қаҳрамонлари номлари ҳам рамзийлиги аён бўлади. Диққат таранглашиб, Расул девор-дарвозаларни қидириш ва очишга зўр бергани сайин, ўқувчи ақл ва тасаввурларини ишга солиб, рамзлар қатига яширинган мазмун-моҳиятни излайди. Эшиклар кўп – очиладиганини топиш анча мушкул кечади. Боғнинг овлоқ бурчагида ғиштли девор орасидаги тахтани кўрганида Расул мақсадга яқин етганини ҳис қилиб, дарҳол уни кўчиришга киришади. Темир михларни асбоб-ускунасиз кўчириб ола бошлайди ва Башоратга дейди: «Бу михлар эшикка ёки тахтага эмас, юракка қоқилган. Сен билан биргалашиб, ана шу юракдаги михларни битта-битталаб суғуриб ташлаймиз. Майли, қўлимиз қонасин, майли кўкариб-шилинсин, лекин юрак михлардан тозаланса, томирлардаги қон гупириб оқади, қара, занглаган-қорайган, эгри-бугри, катта-кичик михлар».

      Бу ҳикоя мумтоз шоирлар ғазаллари сингари турфа талқинларга имкон беради, десак, муболаға бўлмаса керак. Ҳаёт, инсон ва жамият ҳақидаги бир қолипга солинган биқиқ ўй-фикр, собиқ мустабид тузум вужудимизга сингдирган мутелик биз тарк этишни истамаган «сўлим истироҳат боғи» эмасми? Боғдан ташқаридаги ҳар бир нарса бизга ноаён, ёт ва кераксиз, ҳатто зарарли туюлади. Кимки тор қобиқни ёриб чиқмоқчи бўлса, тушунмаслик

Скачать книгу