Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 31
Чорак аср… Ана шу давр мобайнида Хуршид Дўстмуҳаммад «Бозор» романи, бир қатор қиссалар, ҳикоялар, пьеса ва киносценарийлар, юзлаб танқидий ва публицистик мақолалар, 80–90-йиллар ўзбек насри ҳақида салмоқли адабиётшунослик тадқиқоти, журналист одобига доир йирик илмий иш яратди. Мана, энди мазкур сарбаланд хирмондан қалбга энг яқин ҳикоялар ва бир драматургик машқни жамлаб, «Беозор қушнинг қарғиши» тўпламига жо қилибди.
Дастлаб мени китоб бошидаги «Муаллиф ва муҳаррир суҳбати»да баён этилган фикрлар ўйлантириб қўйди. «Бадиий ижоднинг табиати шундай: қўлингиздаги қалам ҳамиша сизнинг юрагингизга таҳлика солиб туради… Мана шу таҳликани, чорловни ва даъватни ҳамиша ҳис этиб турган ижодкор изланишдан, қора меҳнатдан тўхтамайди». Ёки «…ҳикоя яратиш мусобақа эмас», «Ҳар бир ҳикоя – янги ижодий кайфият!», «Ҳаётнинг айнан ўзига ўхшатиб ёзиш жудаям катта маҳорат белгиси эмас, йўқ, ҳикоя айнан ҳаётга ўхшамаган ҳолатлар оламига айланмоғи зарур». Ёки биринчи туркум сўзбошисидаги фикр: «…ҳамдарлик туйғуси шакллана боргани сайин изтиробни ҳис этиш касбга айлана боради… Ижод аҳли ана шу касб соҳиблари…»
Тўпламдаги ҳикояларни синчков назар билан ўқиган одам ана шу фикрларнинг тўлиқ бадиий ифодасини топади. Мен ўша «юракдаги таҳлика»ни ҳар бир ҳикоя қатида, «қора меҳнат»ни эса ҳар бир сўз, образ, руҳий ҳолат тафсилотида бадиий деталлар, ижодий фикр, ғояни пардалаш, ўқувчининг мантиқий якунни ўзи чиқариши учун вазиятни заргарона тайёрлаш («Алам», «Отамнинг ошнаси»), рамзий ифодалар («Жажман», «Ибн Муғанний», «Киова қуёши») тасвирларида кўргандек, аниқроғи, қалбдан туйгандек ёки ҳар бир ҳикояда янги ижодий кайфиятни, «Кўнгил янгилик қидирадир…» туркумида алоҳида бадиий экспериментларга мойилликни, кучли эҳтиёжни сезгандек бўлдим. «Нусхакашнинг меросхўри» ҳикоясида эса «ҳаётнинг айнан ўзига ўхшатиш» бадиий ижоднинг ҳар қандай соҳаси учун ҳам яратиш эмас, бадиий кашфиёт, стихия, илҳом пўртаналари эмас, балки оддий