Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 33

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

ишонарли иллюстрация бўла олади. Домла, илгарироқ ёзилган бу ҳикояларнинг аксарини ўқиганмиз. Эсингиздами, «Жажман», «Саф», «Васий», «Киова қуёши», «Тўхтабойнинг бойликлари» сингари шу адибни адиб сифатида танитган, унга ёзувчилик паспортини тутган эсда қоладиган ҳикояларни тоза муҳокама қилган эдик. Бу ҳикоялар бизда унинг ёзувчилик иқтидорига ишонч ва умид уйғотган эди. Сиз «Жинлар базми»дан сўнг «Жажман» ҳикояси билан ҳикоячиликнинг янги даври бошланди, деб хулоса ҳам чиқарган эдингиз. Мен ўшанда сизга «битта ҳикоя ҳали ҳеч нарсани англатмайди, шошмайлик хулоса чиқаришга» деган эдим. Сиз эса: «бундай моҳирона ёзилган ҳикоялар бирдан ва ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Улар адибнинг зуваласида ёзувчилик томирлари кенг тармоқ отганлигини билдиради ва узоқ келажакка хизмат қилади», деб башоратнамо фикр қилган эдингиз. Адиб ҳикояларида икки турли сатҳ: реал ҳаёт, реал кечинмалар сатҳи ва унинг билан уйғунликда реал бўлмаган, нореал, иррационал, мистик ва бир сўз билан айтганда, экзистенциал сатҳ пайдо бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. «Саф», «Васий», «Кўчиш», «Жажман» шундан дарак беради, деган эдингиз. Мен у пайтлар бу гапларни тўлиқ англаб етишга қодир эмасдим. Мана энди «Вазият», «Топишмачоқлар», «Кўз қорачиғидаги уй», «Ўзим» сингари ҳикоялар устида бош қотириб, ўша фикрларни эсладим ва фикр замондан ўзиб кетиши мумкинлигига тан бердим.

      «Бир томчи симоб» ҳикоясида оний ҳолат, оний кайфият акс этади. Келинчакнинг исми Фаросат. У тонгда уйғониб, уй шифтидаги қандилда бир томчи нур симобдек ярқираб турганини кўради. Бу нур томчиси Фаросатга тушуниксиз, аммо чексиз қувонч бағишлайди. Унинг юраги туйқусдан орзиқади, қўққисдан юраги аланга тушгандек безовта гурсиллаб уради. Ноаён шодликдан у ҳатто йиғлаб юборади. Ноаён ҳайрат, ноаён энтикишлар. Ноаён экзалтация. Ташқарида хўроз қичқиради. Бу дағал чинқириқдан Фаросатнинг юраги орқага тортиб кетади. Қўрқиб ухлаб ётган эрини уйғотмоқчи бўлади. Болаларча ҳуркак, мубҳам хаёлларга берилади. Фаросат ҳовлига тушиб гилос новдаларида, ариқ бўйида очилган лолақизғалдоқ япроқчаларида ҳам бир томчи оппоқ шудринг ялтираб турганлигини кўриб, ҳаяжони янада зўраяди. Шунда ҳали уйқуда ётган Ҳамдам акасига муҳаббати тошади. Хаёлида эрини энг суюк маҳрамона мунис сўзлар билан эркалайди. Фаросат бир неча йиллардан бери бафарзандмикин, бугун тонгда фарзандли бўлиш илинжида уйғондимикан, Яратган унга шунинг илк қувончларини хабар беряптимикин? Булар ҳикояда очилмайди. Ўқувчи келинчакнинг оний кайфияти, оний ҳаяжонларинигина кўради, кузатади. Табиийки, кимдир бу ҳаяжонларга шерик, бошқа биров эса шерик бўлолмас. Адибни ҳам бу нарса асло қизиқтирмайди. Унинг бутун хаёли оний кайфият ва оний ҳолатни тасвирга кўчириш билан банд…

      «Қор одам»да ҳам шаҳар шовқинидан қочиб табиатдан сукунат ва осудалик қидираётган кишининг экзестенциал ҳолатлари. У тинимсиз шовқиндан қочади. Шовқин эса тинимсиз уни қувиб боради. У тинч жойда, тинч муҳитда яшаши керак. Лекин энди дунёда

Скачать книгу