Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 20

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

эди» каби тиниқ ифодаларга бой. Айни пайтда айрим номутаносибликлардан ҳам холи эмас.

      «Ёмғир томчилари…» Бунда ҳам ўзига хос рамз бор, зеро, қўлингиздаги ҳикоялар Хуршид Дўстмуҳамедовнинг ижод чаманидаги илк чечаклардир. Улар адабиётимизга келажаги бор носир кириб келаётганидан далолат беради. Носиримизнинг тилаклари – эзгу, қаҳрамонлари – тирик одамлар. Унинг ҳикояларини ўқиб чиққач, ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласиз.

      Таҳририятдан:

      Жўн китоблар бўлгани каби тушунчаси тор китобхонлар ҳам йўқ эмас. Улар, танқидчиларимиздан бири куюниб ёзганидек, адабиётнинг ролини, тарбиявий қимматини бир ёқлама тушунишади. Ҳамма нарсанинг «икки карра икки – тўрт» қабилида содда, лўнда ва аниқ бўлишини исташади. Айни пайтда нозиктаъб китобхонлар сафи ва уларнинг талаби кун сайин ўсиб бораётганини биз ҳар қадамда ҳис этамиз. Зеро, адабиётимиз уфқи тобора кенгаяётир, у иқтидорли ёшлар ҳисобига бойиётир.

      Ёшларнинг ўз оламларирни яратишга интилишлари, изланишлари эътиборга молик. Уларнинг асарлари хусусида баҳс юритиш, ютуқларини қадрлаган ҳолда муайян камчиликларини кўрсатиб ўтиш фойдадан холи эмас. Табиийки, битта ёки иккита ҳикояда муаллиф имкониятлари, изланишлари маҳсули, ифода усулидаги ўзига хослик тўла-тўкис намоён бўлиши қийин. Шуни ҳисобга олиб, ёш ёзувчи Хуршид Дўстмуҳамедовнинг бир неча ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этдик. Мана, Сиз улар билан, шунингдек, Фарҳод Мусажонов, Бахтиёр Назаров ҳикоялар ҳақида билдирган мулоҳазалари билан танишиб чиқдингиз. Хўш, бу Сизда қандай таассурот қолдирди? Ҳикояларнинг қайси бири маъқулу қай бири Сизга ёқмади? Танқидчининг фикрлари асослими? Ёзувчининг-чи?

      Ҳурматли журналхон, адабий мулоқотимиз давом этади, биз Сизни ҳам мунозарага чорлаймиз.

(«Ёшлик» журнали. 1986. 4-сон. Б.49-60.)

      УМИДВОРЛИК

      Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Жажман» ҳикояси қаҳрамони Зардушт ота тонгги ғира-ширада покланиб ювингач: «Ҳадемай тонг отади, олам нурга тўлади», дея хаёлидан кечиради. Нур – ёруғлик, нур – ҳаёт, нур – покизалик, нур – ҳалоллик. Ҳалоллик бор жойда имон-эътиқод, яхшилик, одамгарчилик устувор. Олам нурга тўлишини зориқиб кутаётган Зардушт ота кексаларга хос залварли ўйлар оғушига ғарқ бўлиб ўтираркан, худди дуо ўқиётгандек оҳиста илтижо қилади: «Яхшилар тоблансинлар… яхшилар поклансинлар». Ҳаёт инсонга имтиҳон учун берилганининг маъноси ҳам мана шу тобланиш, яъни ҳаёт чиғириғидан, «…ўзни яхши-ёмондан ўтказмоқдан» ва пировардида чиркин истаклардан, нафс васвасасидан тийилиб, руҳан покланишдан иборатдир. Зардушт ота олиш-сотишдан иборат бозор – дунё покланишини истайди, афсуски… Одам боласи яралганидан буён дунё нотинч, бир-бирининг жонига қасд қилиш, шайтоний васвасалар авж олса оляптики, асло камаяётгани йўқ. Шундай пайтда қиёмат бўлиши башорат қилинган. Қиёмат қўпишидан аввал одамларнинг нияти бузилади, феъли айнийди. Шунда бозорга – дунёга Жажман оралайди.

Скачать книгу