Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 16

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш бўйича алоҳида тузилма ташкил этилгани, Атамалар комиссиясини тузиш масаласи назарда тутилгани айни муддао бўлди.

Даъват, шиор

      Тарихий нутқ пировардида айтилган қуйидаги сўзлар ватандошларимиз – кексаю ёш, аёлу эркак ҳаётида, ҳар бир оила, ҳар бир жамоанинг кундалик турмушида бот-бот, такрор ва такрор тилга олинмоғи, даъваткор шиор мақомига эга бўлмоғи зарур:

      «Мухтасар айтганда, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантирмоғимиз лозим».

      …Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи янграган анжуман давлат тили – Она тилимизга эҳтиром шодиёнасига айланди. Эҳтирослар янгитдан кўз очди, умид учқунлари янгиланди, янги-янги режалар, вазифалар белгиланди. Оқиллик, одиллик ва эзгу ниятлар ила бошланажак амаллар хайрли натижалар сари етаклашига имон келтирилди.

(«Ишонч» газетаси. 5 ноябрь 2019.)

      ЭЪТИРОФ, ЭЪЗОЗ, ЭҲТИРОМ ХИЁБОНИ

      Яхши хабар ҳам тез тарқайди. Хусусан, дунё тождор вирус билан боғлиқ бири-биридан ёқимсиз «янгилик»лардан безган, толиққан кунларда Тошкентда «Адиблар хиёбони» очилганлиги ҳақидаги хабар чинакам маънода хушхабар тусини олди. Вилоятлардан ёр-дўстлар сим қоқиб, кайфиятларини изҳор этишди. Шунда беихтиёр ўйлаб қоласан киши: замон тинч бўлса, ҳаётда хотиржамлик ҳукм сурса қанчадан-қанча бунёдкорлик ишларини амалга ошириш мумкин, шундай эмасми?!

      – Телевизорда «Адиблар хиёбони»ни кўрдим. Қанотим бўлса, ҳозироқ Тошкентга учиб борардим, боғни қадам-бақадам сайр қилардим! Хўп ажойиб маскан бўлибди! Шундай ишга бош-қош бўлган Президентимизга раҳмат! – Ёши 80ни қоралаган, қорақалпоқ матбуоти равнақига катта ҳисса қўшган журналист Саъдулла ота Хўжаниёзовнинг телефон орқали айтган дил сўзларидаги самимият бамисоли «Адиблар хиёбони» сайрига келган ватандошларимизнинг қувончига қўшилиб кетгандек таассурот қолдирди.

      Хиёбон – ижодкорлар жамоасининг бадиий асари! Ниҳоятда нозик дид уйғунлиги, мутаносиблиги меъморлар, муҳандислар, ҳайкалтарошлар, дизайн усталари, бинокорларни ўзгача шавқ-завқ билан ёндашувларини тақозо этгани бу «боғ-асар»нинг ҳар гўшаси – ҳар одимида намоён бўлиб турибди! Зеро, иштиёқ, ишчанлик, матонатдан тўқилган маҳорат тантанасидир «Адиблар хиёбони»!

      Хиёбонни айланар экансиз, унинг аввалги қиёфаси хотирангизда гавдаланади ва беихтиёр икки хил манзарани қиёслай бошлаганингизни сезмай қоласиз. Дастлабки ҳолатда ҳазрат Алишер Навоий ёдгорлиги боғга нисбатан деярли орқа ўгириб турганди, боғ қўйнида қад ростлаган саноқли ҳайкаллар эса турли ҳолатда тарқоқ жойлашган эди. Ҳозирги ечимда эса Алишер Навоий ўзининг шеърият чўққисидан туриб боғнинг ҳар қаричини ўзининг муборак нигоҳлари билан қамраб олган: вазмин, мумтоз, салобат, назокат. Йигирмадан

Скачать книгу