Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 38
Шу боис ҳикояда атай ўйлаб топилган топилдиқ образ – «Кимсан» асар бадиий ғоясини очишда муҳим очқич ҳисобланади. Кимсаннинг луқмали гап-сўзларидан, чунончи «жим ўтирган одам энг хавфли одам» деган ҳукм-хулосасидан сўнг Қурбонали оёғи куйган товуқдек типирчилаб, виждони азобда қолади. Қурбонали қандай фан соҳаси билан шуғулланган, қандай илмий кашфиёт қилди каби тафсилотларга ёзувчи мутлақо тўхталмайди. Асарда илгари сурилаётган иккита муҳим ғоя ўсимликнинг ўқ томири сингари кўриниш бериб турибди. Биринчидан, Қурбонали ҳаёти мисолида «Олим бўлиш осон, аммо одам бўлиш қийин» деган жайдари бир халқона фалсафа кўрсатиб берилади.
Х.Дўстмуҳаммад ҳикоя қаҳрамонлари исмига (Қурбонали, Кимсан, Қуролбой, Тўлаш тараша, Илёсвой, Одилхон ювош) ва маъракадаги «илмли киши қандай хусусиятга эга бўлмоғи лозим» – деган баҳсли мунозарага ҳам миллий, ҳам фалсафий-рамзий маъно юклайди. Аслида кичик бир маъракада кечган баҳс, жамият ҳаётига дахлдор бўлиб, жамиятнинг интеллектуал жиҳатдан энг ақллиси, етакчиси ҳисобланган олим шахсининг нақадар тубанлашганини ёзувчи Қурбонали ҳаёти мисолида тафтиш этади.
Энг муҳими, ҳикояда миллатнинг тили қулф бўлиб қолишига сабаб бўлган мустамлака шўро даври, ҳатто ўз дини ва эътиқодини баралла айта олишдан ҳам қўрқадиган халқ фожиаси Қурбонали ва унинг отаси ҳаёти мисолида, институт раҳбари гап-сўзлари орқали бадиий тасвирда акс эттирилади.
Қурбонали Одилхон ювошнинг қўли калталиги сабабини замонадан эмас, ўзидан кўради: «Кўзойнагинг дарз кетибди-ю, мабодо кўзинг ситилиб оқсаям аравангни ўзинг, ўз қўлинг билан судрайдиган замон келганига қанча бўлди,