Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 8

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма

Скачать книгу

рўёбига элтувчи – аслаҳангиз ҳақида қайғуришга ажрата олмасангиз? Албатта, жудаям банд эканлигингизни рўкач қилиб бунга вақт ажратолмаслигингизни айтишингиз мумкин. Аслида эса онгингизни чархлайдиган, танангизни яхши ҳолатга келтирадиган ва руҳиятингизга озуқа берадиган бу муҳим паллани ўтказиб юборишингиз мутлақо ярамайди. Зеро, буюк немис шоири Иоганн Вольфганг Гёте айтганидек: “Улуғроқ аҳамиятга эга нарсалар зинҳор-базинҳор камроқ аҳамиятга эгаларининг соясида қолиб кетмасликлари зарур”.

      Хўш, шунчалик муҳим дейилаётган “ўт олиш” соатида нималар қилишингиз лозим? Жавоб жуда оддий. Сиз ўзингизни такомиллаштириш билан машғул бўласиз: “Кайзен”. Таклиф қилинажак дастурда ҳаммаси ипидан-игнасигача аниқлаштириб қўйилганига қарамай, билиб олишингиз лозимки қуйида келтирилганларга ҳар куни – кундан-кунга кўпроқ вақт ажратишингизга тўғри келади.

1. Шахсият тараққиёти

      Табиатан шахсият тараққиётига Сизга янги билим берувчи ва ҳаётингизнинг у ёки бу элементини яхшилашга хизмат қилувчи ҳар қандай фаолият замин бўла олади. Бундай шахсий тараққиёт ўз-ўзини янгилаш ва руҳий босимларни камайтиришни ўзида мужассамлаштиради. Бунинг учун кундалик бажаришингиз мумкин бўлган машғулотлар қаторига бирор-бир фойдали китоб, масалан. “Ижобий фикр қуввати”

      ёки “Ўйла ва бой бўл” мутолаасини киритишимиз мумкин. Яна иш жойингизга автомобиль, автобус, боринг, ана, пиёда йўл олар экансиз, Сизга кўтаринкилик бағишловчи мусиқа тинглаш ҳам бебаҳо фойдали одат вазифасини бажара олади. Ёки бирор-бир янги адабиётни “газак” сифатида “ҳазм қилиб” юборишингиз ҳам ва ҳатто… Оддийгина қуёш чиқишига термилишингиз ҳам. Гап шундаки, юқоридагиларнинг ҳар қайси давомида Сиз ўз онгингиз “магистрали”ни ҳаётингизни яхшилаб юборишга хизмат қилувчи бемисл маълумот оқимига буриб қўйган бўласиз.

      Кўпчилик одамлар ҳаётида мўъжизалар содир этишга қодир бўлган стратегия ва методларни ўрганиш, албатта, агар одамлар улар ҳақида билсалар, ҳам қизиқарли! Биз керак нарса бу фақатгина битта кучли ғоя, ғоя бўлгандаям ҳаётни яхшилик сари ўзгартириб юборишга қодир ғоядир.

      Илғор бўлишни истайсизми – кўпроқ ўқинг. Мутолаага ҳар куни вақт ажратишни ўзингизнинг қатъий одатингизга айлантиринг. Тушликни ўтказиб юбориш фалокат эмас, аммо шахсият тараққиёти учун вақт тополмаслик ҳеч ҳам ярамайди.

2. Жисмоний ривожланиш

      Сиз танангиз учун жуда муҳим бўлган мукаммал саломатликни таъминлаш учун ҳар куни камида 30 дақиқа ажрата олишингиз лозим. Юқорида ҳам бир неча марта такрорлангани кундалик машғулотлар шахсий камолотга элтувчи энг самарали восита ҳисобланади. Агар кимдир Сизга узоқ умр кўриш, қўшимча қувват ва ҳаловат сирларини билишини айтса ва буни Сизга шунчаки – машаққатсиз таклиф қилса, ишонманг унга! Ахир сирнинг ҳаммаси ўзингизда-ку: кундалик машғулотлар ёрдамида ўз танангиз узоқ умр кўришга иштиёқ

Скачать книгу