Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма

Скачать книгу

дўконда тасодифан йиғлаётган боласини овутишга уринаётган аёлни кўриб қолдим. У тинмасдан: “Женифер, йиғлама! Женифер, бақирма! Женифер, тинчлан!” деб бир маромда қайтарарди. Мен уларнинг олдидан ўтиб кетарканман, аёлга сўз қотдим: “Маъзур тутинг, хоним, аммо қизингиз билан қай услубда мулоқот қилишингиз мени ғоят таъсирлантирди”. Аёл эса менга қараб, жилмайди: “Женифер – менинг ўзим”.

      Ҳар биримизда юрагимизни сиқувчи ҳолатлар билан курашишнинг ўзимизгагина хос усуллари бор. Энг муҳими эса – шу усулнинг иш бериши ва биз уни, кунига ҳеч бўлмаганида 10 дақиқадан бўлса ҳам, қўллай олишимиз. Онгимизни тинчлантириш ва ҳордиқ олдириш учун ҳар куни вақт топа билишимиз жуда муҳим. Бу Сиз ҳаётингиз давомида қабул қилган қарорларингиз орасида энг асосий ва мақбулларидан бири бўлади. Зеро, бу қарор ҳаётингизнинг деярли барча жабҳаларида самарадорликнинг кескин ошишини таъминлайди. Ҳар кунлик тинчланиш, медитация ва руҳий ҳордиқ машғулотларига вақтим йўқ дейиш, биласизми, нимага ўхшайди? Автомобилда кетатуриб, ёқилғи шохобчасида тўхтаб, ёқилғи қуйдиришга вақтим йўқ, дейишга ўхшайди: эртами-кечми, бунга вақт тополмаганингизда афсусланасиз.

      Шарқда кундалик тартибга айланган диққатни сукутга қаратиш соатлари кундалик ҳаётда овқатланишдек оддий ва доимий амалиётга айланиб улгурган – ҳамма бу ишлар билан кичик ёшидан шуғулланишни бошлайди. Хотиржамлик, ҳаловат, онг ва қатъият тиниқлигига фақатгина ҳар кунлик тинчланиш ва янгиланиш соатлари орқали эришилади. Ҳиндистон ва Хитойнинг чуқур нафас олишга доир кўҳна методикалари, танани кўрсатилгандек чўзиш машқлари ва йога амалиётлари, медитация, табиат билан алоқа ўрнатиш, ўз-ўзини массаж қилиш ва онг хотиржамлигини таъминлаш Сиз яқин кунларни ишлашни бошлайдиганингиз 30 кунлик “Суперҳаёт” дастурининг муҳим қисмини ташкил этади. Шу ўринда XVII аср файласуфи айтган ҳикматга баҳо беринг: “Хотиржам онг ҳаммасини даволайди”. Ўз онгингиз ва танангизни кундалик тартибда хотиржам торттиринг, янгича ҳаёт бошланг ва ўзингизнинг энг кучли имкониятларингизни юзага чиқаринг.

      ИНСОН ОНГИ ТАБИАТИ: МИСЛИ ЙЎҚ ҚУДРАТ

      Ҳали ич-ичингизда мудраб ётган улкан энергия захираларини уйғотиш ва ишга солиш учун инсон мияси қай тартибда ишлашини тушуниб олиш муҳим. Ҳаётда ҳамма муҳим қурилма, аслаҳа, аппаратлар уларни қандай ишлатишга доир махсус қўлланмага эга. Мактабда бизларни мураккаб математик масалаларни ечишга ўргатишади ва биз боришимиздан бормаслигимиз аниқроқ бўлган олис-олис мамлакатлар пойтахтларини ёд олдиришади. Ўзимиздаги, бизга берилган энг олий туҳфа бўлмиш онгимизни ўрганиш-чи? Шахсий камолот ва муваффақиятга элтувчи биринчи қадам миямизнинг қандай ишлаши ва уни қандай қилиб ишлата олишимиз тушуниб олишдир. Иккинчи қадам эса яна бир ҳақиқатни англаб олиш: бизнинг онгимиз ҳаётимизни мўъжизавий равишда ўзгартириб юборишга қодир, фақатгина унга имкон берилса бас. Ҳаётда Сизга ғов бўлиши мумкин бўлган ягона нарса бу ўзингизга ғов

Скачать книгу