Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 12
Юқоридагиларнинг барчасини амалга ошириш билан Сиз худди улар эришган натижалар, ютуқларга эришиш қисматини манглайингизга битиб оласиз. Битта муштарийлик чиптаси тайёрлаш орқали исталган кишига эшиклари очиладиган бу билимлар галактикасининг тадқиқотчисига айланинг. Керакли билимлар ва рисоладаги мураббий ёрдамида исталган хорижий тилни ўрганиш ёки исталган концепцияни ўзлаштиришга қодирсиз. Ўзингизга ҳар куни янги бир киши билан гаплашиш ва унинг билимларини ўрганишни вазифа қилиб олинг. Савол кетидан саволлар ўйланг. Диққатингиз остига олган мақсадга оид бўлган янги китобларни ўқинг, аудиоматериалларни тингланг. Билим бу – куч! Тез орада Сиз ўзингизда сусаймас ишонч ва тўхтатиб бўлмас шижоатни шакллантирасиз.
Худди, капалак ҳам мовий осмон остида қувнаб парвоз қила олиши учун энг аввало ўз ғумбагидан халос бўлиши лозим бўлганидек, Сиздан ҳам камолот ва гўзал орзулар рўёбига элтишга қўймаётган чекловлар “ғумбаги”дан халос бўлиш учун фаол ва астойдил ҳаракатлар талаб қилинади. Ва энди Сизнинг ҳозирда қанчалик тўкин эканингиз қай даражада бахтли эканингиз ва қанчалик бой эканингиз муҳим эмас, зеро, бундан буёғига Сизга улардан анчайин аълороқлари мунтазир. Билл Гейтс, “Microsoft” компанияси асосчиси, миллиардер бўлганида ўттиз ёшдан эндигина ошган эди. Жон Фицжералд Кеннеди эса ҳали қирққа кириб-кирмай Америка Қўшма Штатлари Президенти бўлди. Сизда ҳам улардаги сингари барча қобилиятлар мавжуд, шубҳасиз, фақат улар ўз имкониятларини – потенциалини бор бўйича намоён қилиб улгурганлар. Ҳаётингиздан шедевр ясаш учун етарли даражада ўқимишли, билимли, етук, бой ёки бахтли эмаслигингиз ҳақида “бонг урувчи” зарарли хулосаларни миянгиздан чиқариб ташланг. Ҳозироқ, шу дақиқада келгуси ҳаётингизни белгиловчи қатъий қарорга келинг ва ўзингизни намоён қилишингизга тўсқинлик қилувчи барча фикр, хулосаларни четга суриб қўйинг. Ушбу дастурнинг мағзи ҳисобланмиш онг ва тана чиниқтирилувига ҳозирланинг. Ўз онгингиз чегараларининг кескин кенгайишига ва руҳиятингизда содир бўлажак такрорий “алангаланиш”га тайёр бўлинг. Сиз аллақачон муносиб бўлиб улгурган муваффақиятлар истиқболига шайланинг.
ИНТИЗОМ ВА ҚАТЪИЯТ КУЧИ – КАМОЛОТ ДАРВОЗАСИНИНГ ОЛТИН КАЛИТЛАРИ
Ўз-ўзини такомиллаштириш ва тўкин ҳаётга эришиш бахтининг энг асосий омилларидан иккитаси интизом ва қатъият кучи ҳисобланади. Уларга эга бўлиш билан Сиз буюк ҳаёт томон илк одимларни ташлашингиз мумкин бўлади. Бу айнан муваффақиятни кафолатлайдиган сифатлардир. Интизом ва ақлий матонатга эга бўлсангиз, ҳамиша, ҳамма жойда энг охиригача бориш учун ўзингизда