Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 11
Юқорида бир неча бор айтилганидек ҳаётингизни биргина ғоя ёрдамида ўзгартириб юборишингиз мумкин, қачонки ўша ғоя тўғри ғоя бўлса. Умри узоқ муваффақиятлар, албатта, кучли истак, қатъият ва тажриба талаб қилади. Зеро, сезиларли ўзгаришлар бир ҳафтада ёки 10 кунда пайдо бўлмайди. Аммо агар ҳаракат қилишни бошлашга ҳозирданоқ қарор қилсангиз, ўзгаришлар эртами-кеч, албатта, намоён бўлади. Ўз ҳаётингизни тубдан янгиласангиз, ўзингиз хоҳлаган муваффақиятга эриша оласиз. Қадимий ҳикматда айтилганидек: “Фикр эксанг – амал ўрасан, амал эксанг – одат ўрасан, одат эксанг – феъл-атвор ўрасан, феълатвор экиб – тақдир ўрасан!”
Албатта, диққатни аниқ мақсадга тикмоқ, эътиборни бир нуқтага жамлай олишнинг беқиёс аҳамиятини ҳам таъкидламасликнинг иложи йўқ. Сизга таниш ҳолат эмасми: янги машина сотиб олсангиз, кейин ҳаммада шунақа машина бордек кўрина бошлайди. Ҳар сафар янги бир исм эшитганингизда уни ҳамма тилга олаётганга ўхшайди. Диққатни аниқ мақсадга қаратмоқнинг бор куч-қудрати ҳам шунда, аслида. Шахсий камолотга элтувчи илк қадамлардан бири ҳам онгингиз нурларини аниқ мақсадга қарата билмоқликдир. Онгингиз диққат нишонларини нимага йўналтиришингиз бутун ҳаётингизни шакллантиради. Фикрларингиз Сизнинг оламингизни қуради. Нимагадир қаттиқ эътибор билан қараш, бор диққатни шунга бағишлаш ҳақида қатъий қарор қабул қилган онингизданоқ ён-атрофингизда шунга яраша мақбул имкониятлар пайдо бўлаётганини пайқайсиз. Масалан, агарда Сиз шахсий тараққиётга кўмак берувчи билимлар қидирувига бор диққатингизни берсангиз, Сизга бу ишда кўмак берувчи маълумотлар атрофда тўлиб-тошиб ётганлигини кўра бошлайсиз. Сиз шунчаки уларни авваллари пайқамагансиз, чунки диққатингиз бошқа нарсалар билан банд бўлган.
Кўпчилик одамларнинг ўзлари қилаётган иш ёки ўзгалар билан муносабатларидан қониқмасликларига ягона сабаб – уларнинг ўз диққатларини юқоридагиларнинг фақат ёмон тарафларига қаратиб қўйганликларидир. Дейлик, уларга ўз бошлиқлари ёқмайди. Шундан кейин энди уларни ишлари қизиқтирмай қўяди, ишларининг ижобий тарафларини пайқамай қўядилар. Чунки уларда бу иш билан боғлиқ ёмон таассуротлар шаклланиб бўлди. Аммо улардан сўраб қолсангиз борми: “Ишхонангиз шинамгинами?”, “Пенсия жамғармаси ҳақида яхши қайғуришадими?”, “Ишхонадаги ҳамкасбларингиз Сизга ёқадими?” ёки “Ишингизнинг ойлиги дурустгинами?” – тамом, кўп нарса ўзгаради. Ахир ҳамма жой ҳам ўзига яраша ижобий лаҳзаларга эга. Ҳар бир шундай ижобий лаҳза бу бир байрам! Ҳаётда омади кулганларнинг ҳаммаси буни яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам ўз-ўзингизда, шу бугундан