Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 10

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма

Скачать книгу

ишлайди. Агар бу ўша манзарали суратларни ҳаётдан кутаётган аниқ мақсадларимиз ва эриша олишимиз мумкин бўлган аниқ муваффақиятлар тасвирлари билан тўлдирар эканмиз, бизнинг онгимиз фаолияти ва у билан бирга ўз-ўзини англаш қобилиятимиз ҳам сезиларли равишда ўзгара боради. Бу эса ўз навбатида ўзига бўлган улкан ишончнинг пайдо бўлишига ҳамда шахсий имкониятларимизу ўз кучимизга бўлган эътиқодимизнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Мақсадлар ҳам шундай эришиб бўладигандек кўринади ва ноодатий вазифалар оддийлиги аён бўлиб қолади.

      6. Сиз ишонадиган ва эришиш учун жон куйдириб тиришаётган ҳамма нарса эришиб бўларли, етишиб бўларли бўлиб қолади. Қачон? Қачонки, бу йўлда қатъий ва қайсар фаолият юритсангиз, ҳаракат қилсангиз. Ўз орзунгизни ҳамиша хаёлий нигоҳингиз қаршисида сақланг. Ўзингизга бу ҳақда доимий равишда ҳар куни эслатиб туринг. Орзунгизнинг сиздан кетиб қолишига йўл қўйманг. Қачонки ўзингизда бор ақлий ва жисмоний қувватни яқона мақсад йўлида сафарбар қилар экансиз, ана ўшанда Сиз мавжудлиги ҳақида тасаввур ҳам қилиб кўрмаган уйқудаги кучларингиз уйғонади ва Сиз учун мақсадингиз рўёби ишга тушади. Даҳоликнинг сири ҳам шунда: ўзи чиндан истаётган нарсасини топиш ва шунга умрини бағишлаш. Бир донишманд айтган экан: “Ўзингизни машғул қилишни истаган ва чиндан севадиган шундай бир нарсани топган бўлсангиз, тамом, ҳаётингизда бошқа бир кун ҳам ўзингизни бошқа юмуш билан қийнашингизга ҳожат йўқ”. Сиздагидан камроқ имкониятларга эга бўлатуриб ҳаётда Сиздан кўпроқ нарсаларга эришган одамлар талайгина.

      7. Тортишиш қонуни тафаккурнинг олий қонунларидан бири ҳисобланади. Нима ҳақида ўйласангиз ва нимага қаттиқ ишонсангиз, ўша нарса Сизнинг бир қисмингизга айланади. Бахтли ва интилишлари учун яхшигина мақсадлари бўлган одамлар ўзларига ўхшаш одамларни жалб қилиб оладилар. Юксак муваффақиятларга нисбатан умид ва ишончга тўйинган одамлар ўзларига бу йўлда уларга асқатгувчи энг мақбул имкониятларни “тортиб оладилар”.

      8. Онг остингиз бутун ҳаётингиз давомида фавқулодда муҳим роль ўйнайди. Сиз уни юксак натижаларга эришиш йўлида ишлата олишга ўрганишингиз лозим бўлади. Онг остини жунбишга келтиришда ҳам юқоридаги айтилган хаёлий образлар тасвири муҳим ўрин тутади.

      9. Онгингиз бир вақтнинг ўзида фақат битта фикрни тутиб туришгагина қодир. Шундан келиб чиқиб айни пайтда миянгизни банд қилиб турган ўша биттагина куйдирги фикрнинг ҳамиша ижобий, эзгу ва кўтаринки бўлишини назорат қилишингиз, таъминлашингиз лозим бўлади. Хаёлингизга салбий, нохуш фикр келаркан, уни зудлик билан яхшисига алмаштириш пайида бўлинг. Ўзингизда ҳамиша “ҳосилдор” ва илҳомбахш фикрлаш одатини шакллантирар экансиз, заиф ва номақбул фикрлар миянгизни банд қилолмай қолади.

      10. Онгингизда ижобий нарсаларга илҳомлантирувчи муваффақият механизми жойлаштирилган. У фақатгина Сизнинг буйруғингизни кутмоқда. Буни тушуниб етиб, ўз олдингизга улкан мақсадлар қўйишни бошлар экансиз, бу механизм ўз-ўзидан уйғониб,

Скачать книгу