Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 13

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма

Скачать книгу

қатъият кучи мадорсизланиб, ўзингизнинг олий мақсадларингиздан чалғий бошлайсиз. Қатъият кучисиз Сиз ҳаддан зиёд кўп ейсиз, ҳаддан ортиқ хавотирланасиз ва ҳаддан ташқари кўп ухлайсиз. Қатъият кучи нима эканини амалда кўрмоқчи бўлсангиз, Ганди, Вашингтон, Тереза она, Ҳелен Келлер ва Брюс Ли ҳаёти ҳақидаги асарларни мутолаа қилиб кўринг, шунда кўп нарсага тушуниб етасиз.

      Шахсий тараққиётни таъминлаш мақсадида инсон ўз олдига қўйиши мумкин бўлган энг муҳим марралардан бири ҳам айнан шахсий интизомни шакллантириш вазифасидир. Х.П. Лиддон айтганди: “Бизнинг у ёки бу ишни қандай важдан бажаришимизга қараб бизнинг ҳозирда ким эканлигимизни билса бўлади. Бизнинг ким эканимиз эса барча ўтган йиллардаги шахсий интизомимиз мевасидир”. Раймон де Сен-Лоран ўзининг “Қатъият кучи” номли китобида ёзади: “Кучли характерга эга инсон бу – ўз олдига аниқ, асосланган мақсад қўйиб, то унга эришмагунича ҳаракатдан тўхтамайдиган инсондир”. Ўз қатъият кучингиз, ўз хоҳишингизни бошқаришни ўзлаштириб олсангиз, ҳеч қандай орзу Сизга эришиб бўлмасдек туюлмай қўяди. Бошқа ҳеч ким Сизни муваффақиятингизга олиб борадиган йўлдан чиқариб юборишга ёки мақсадларингизни амалга оширишга бўлган ҳаракатларингизга халал беришга қодир бўлмай қолади. Қуйида қатъият кучига оид бир нечта билиб олиш жуда муҳим бўлган жиҳатлар санаб ўтилади:

       а) Ғолиблар ҳамиша интизомлидирлар! Ҳаётда катта муваффақиятларга эришган одам шубҳасиз, кучли интизом ва қатъият кучига эга бўлган одамдир. Бу сифатларни ишга солиб Сизни ўраб турган муҳитни бутунлай янгилаб юбориш мумкин. Ва яна, шуни ҳам тушуниб олиш лозимки, бу сифатларга Сиз аллақачон эгасиз, фақат улар ҳали ҳам ич-ичингизда мудроқда бўлсалар, эҳтимол;

       б) Ўз қатъият кучингизни ишга солинг! Қандай қилиб интизом/қатъият кучини чиниқтира олиш сири жуда оддий: улардан давомли фойдаланиш лозим, акс ҳолда улардан ажралиб қолиш хавфи бор. Табиат ўз қоидаларига амал қилишга келганда жуда ўжар. Хотирангиз янада ўткир бўлишини истасангиз, уни чиниқтиришга тўғри келади. Худди шу тартибни ўз тасаввурларингизга нисбатан ҳам қўллаш зарур. Ўзингизни қанчалик кучли инсон сифатида кўришни истасангиз, шундай тасаввур қилинг. Бу ҳам интизом ва қатъият кучи мушакларининг чиниқишида ёрдам беради. Мақсад – уларни доимий равишда ишга солиб, меъёр даражасида зўриқтириб туриш. Ана ўшанда улар Сизга ҳеч тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган тартибда “миннатдорчилик билдирадилар”;

       c) Ўзингизга катта-катта умидлар боғланг ва олдингизга буюк мақсадлар қўйинг! Сиз ҳатто ўзингизга ҳам заиф, кучсиз, пассив, бўшанг одамдай туюлсангиз, шуни билиб қўйинг, ичингизда – қаерингиздадир қаттиқ сиқиб қўйилган қаъият кучи пружинаси бор. У бўшатилса ва қўллай билинса, ундан беадад қувват, энергия олиш шубҳасиз;

       д) Қатъият кучингизни мустаҳкамланг! “Суперҳаёт” дастури айнан ўша: Сизнинг бор энергиянгизни увол қилаётган, Сиздаги барча потенциал

Скачать книгу