Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 15
Мана, ҳаётингизга кескин ва узоқ муддатли ўзгаришлар олиб киришда асқатувчи методлар билан танишиб чиқинг.
1-қадам. Қарор
Ўз юриш-туришингизни ўзгартиришингиз зарурлиги ҳақидаги қарорни бугуноқ қатъий қўйинг. Эскича юриш-туришингиз ўтмишингизда жуда кўп азиятлар чекишингизга сабаб бўлган, энди ундан халос бўлиш пайти келди. Бир варақ қоғозга ёзинг ва кўз олдингизга келтиринг: ўша хатти-ҳаракатларингиз Сизга қандай талафотлар келтирганди – аниқ ҳодисалар ва қўлдан чиқарилган аниқ имкониятларни эсланг. Ана энди ҳозирги ҳолатларни тубдан ўзгартиришга қаратилган қатъий қарорингизни киритинг-да, бу қоғозни каравотингиз тепасига илиб қўйинг. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал ва ҳар тонгда уйғонганингизда уни 10 мартадан ўқишга одатланинг – бу аста-секин хатти-ҳаракатларингизни бошқариб турувчи онг остингизга ўзининг ижобий таъсирини ўтказишни бошлайди.
2-қадам. Жангга чақириш методи
Ана энди тубдан ўзгариш ҳақида қарор қабул қилиб, бу ҳақда оила аъзоларингиз, дўстларингизга хабар қилиб (улар Сизга келгусида ижобий таъсир, фойдали босим ўтказишлари учун) бўлганингиздан сўнг шуғулланиш ишларига ўтса бўлади. Номақбул хатти-ҳаракат қилиш борасидаги фикр онгингизга ўрнашиши ҳамоноқ дарҳол уни даф қилиш ҳаракатига тушинг. Назоратли фикрлаш амалиётини қўлланг, Сизни ёмон ўй-фикрдан чалғитувчи ҳаракатлар қилинг, масалан, кулгили товушлар чиқаринг ёки оёғингизни чимчиланг. Бу кулгили эшитилиши мумкин, аммо бундай хатти-ҳаракатлар Сизнинг онгингизга жойлашиб олган номақбул фикрларни қочиришда жуда кучли таъсир кучига эга. Ҳаётнинг абадий қонуни шуни кўрсатадики, ижобий ҳамиша салбий устидан ғалаба қила олади. Агар ўзингиз муносиб бўлган чўққиларни забт этишингизга тўсқинлик қилувчи ўй-фикр, хатти-ҳаракатларни жангга чақирсангиз, улар тез орада Сизнинг фикр саройингизда “исталмаган меҳмон” эканликларини англаб етадилар ва уни бутунлайга тарк этишдан бошқа илож тополмай қоладилар.
3-қадам. Янги реаллик: слайдлар намойиш қилиш стратегияси
Ўз юриш-туришингизни ўзгартириш ҳақида қатъий қарор қабул қилиб, эски одатларингиздан халос бўлишга аҳд қилган экансиз, энди уларни ўзингиз эга бўлишни хоҳлаган хатти-ҳаракатлар, одатлар билан алмаштиришингиз лозим бўлади. Бу стратегия “мухолиф фикрлаш” деб номланиб, қадимий ҳинд услуби ҳисобланади. Ундан ўзларида мисли йўқ ақлий қувватни шакллантиришга эришган ҳинд йогалари кенг фойдаланадилар. Бу стратегиянинг асосий моҳияти салбий фикрларни уларнинг ижобий шериклари билан, илҳомбахш муқобиллари билан алмаштиришдан иборат. Онгимиз улкан слайд-проекторга жуда ўхшайди: ҳар лаҳзада проекторда