Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма страница 14
Ўз онгингизни интизомга солишни бошласангиз, у Сизга мўъжизалар кўрсатишга қодир. Ақлий ва жисмоний чарчоқ ўтмишда қолади. Беҳаловатлик ва салбий фикрлар – чарчоқнинг энг асосий ва машҳур сабабларидир. Беҳаловат онг организмингизга ўн миллик югуришдан ҳам кўра кўпроқ чарчоқ қўшади. Уни 1000 ампер-соатлик (А-ҳ) аккумуляторга қиёслаш мумкин. Аккумулятор кунни тўлиқ қувватланган, энергия захирасини тўлатган ҳолда бошлайди. Кейин эса кун давомида тўланмаган тўловлар, қарзлар устида асабийлашишга 100 А-ҳ сарф бўлади. Яна 200 А-ҳ эса эндиликда ўйлаш умуман бефойда бўлган ва ҳозирда мутлақо муҳим бўлмаган воқеа ҳақида ўйлашга ишлатиб юборилади. Яна 300 А-ҳ Сиз анчадан бери хоҳлаб юрган, аммо ҳали-бери имкониятингиз кўтармайдиган таътил ҳақидаги хомхаёлларга сарф қилинади. Шу тарзда, тезда бутун энергиянгиз сарф бўлиб кетади ва Сизга дам олмаса ҳечам бўлмайдигандек туюла бошлайди.
Ақлий чарчоққа қарши курашда биринчи қадам бу миянгизни банд қилиб турган ҳар бир фикрни назоратга олишдир. Унинг кўтаринки ва ижобий бўлишига ҳазир бўлинг. Шундан кейин шахсий интизом одатини ишга солинг-да, сизда ақлни шошириб қўядиган миқдордаги энергия манбаини қачон тўғонни очиб юборишларига мунтазир турганлиги ҳақида ахборотни ўзингизга уқтиринг, ишонтиринг. Ўзингизга уқтиринг – чарчоқ бу фақатгина ўзингиз ўйлаб топиб олган нарса. Ўзни ҳорғин ҳис қилиш одатини йўқ қилишга ҳаракат қилинг. Йўқотинг уни. Чарчоқ ҳақидаги фикрлар Сизни тарк эта бошлагач эса диққатингизни ҳозир қўлингизда ёки иш столингизда турган вазифангизга қаратинг. Спортчининг марафон сўнгида иккинчи нафас йўли очилиб кетгани сингари миянгиз ҳам иккинчи нафас йўлини очиб олади: албатта, агар ўзингизнинг интизом мускулингизни зўриқтира олган ва айни дамда бажараётган ишингизга бор диққат-эътиборингизни қарата олган бўлсангиз. Аввалига бу мураккаб кечади. Осон бўлмайди. Аммо Сиз ўз қатъият кучингизни кўрсата билишингиз ва ўзингизга зерикарли, нохуш бўлиб туюлаётган машғулотдан қочиб қутулишга баҳона изламаслигингиз керак бўлади. Тез орада Сиздаги шахсий интизом ҳаммасини “назоратига олади”. Сизга авваллари қийиндек туюлган юмушлар осон, каттароқ марралар, мақсадлар эса етиб борса, эришса бўладигандек туюлади. Сиздаги ўзига ишонч эса анча-мунча ўсганини ҳам сезасиз.
Агар ўтмишингизга назар солиб, унда ўзингизни энг бахтли ҳис қилиб кетган лаҳзаларни топмоқчи бўлсангиз, ўша лаҳзаларнинг бирор-бир муваффақиятга эришилган паллалар эканига гувоҳ бўласиз. Масалан: Сиз қурган ўша бахтли оила, Сиз асос солган ва ҳозирда гуллаб-яшнаётган ўша бизнес, Сиз саёҳатингиз давомида борган ўша манзиллар, Сиз ўқиб чиқишга муваффақ бўлган ўша ажойиб китоблар ва ҳоказо. Бу каби мамнуният ҳиссини Сиз