Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 21

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

харж қилганда ҳамма унинг дидини мақтар, қимматбаҳо нарсалар совға қиларди. У иффатли йигит чоғидан то уйлангунча шундай юрмоқчи бўлганида қариндош-уруғлари унинг саломатлигидан хавотир олишди ва ҳатто у ўртоғидан аллақандай француз хотинни тортиб олганида, онаси буни эшитиб, хафа бўлиш ўрнига, ўғлим энди ҳақиқий эркак бўлибди, деб севинган эди. Дмитрийнинг Катюша билан бўлган муносабати, ўғлининг унга уйланиши мумкинлиги княгиняни даҳшатга соларди.

      Нехлюдов вояга етгач, отасидан мерос қолган бир оз ерни, ерга эгалик қилиш адолатдан эмас, деб деҳқонларга бўлиб берган вақтида ҳам унинг бу қилиғи онасини ва қариндош-уруғларини даҳшатга солган эди. Шу туфайли у барча уруғ-аймоқларининг маломатига қолган эди. Нехлюдовга, ундан ер олган деҳқонлар бойиш ўрнига, учта қовоқхона очиб ва ишлашни йиғиштириб қўйиб қайтага қашшоқлашиб кетганлари тўғрисида гапиравериб унинг қулоғини битиришди. Нехлюдов гвардияга кириб, баланд мартабали ўртоқлари билан оламжаҳон пулни кўкка совуриб, қартага бой бериб қўйганда, Елена Ивановна дастмоясидан пул олиб юборишга мажбур бўлган ва шунда ҳам сира хафа бўлмай, бу табиий бир ҳол, қайтага яхши бўлибди, чечак ёшлигида эмлангани тузук, улфатлари ёмон эмас, деб ҳисоблаган эди.

      Дастлаб Нехлюдов курашиб кўрди, аммо курашиш жуда оғир бўлди, чунки ўзига ишониб, яхши деб топган нарсаларини бошқалар ёмон дер ва аксинча, ўзига ишониб, ёмон деган нарсаларини атрофидагиларнинг ҳаммаси яхши дер эдилар. Бу курашнинг натижасида Нехлюдов таслим бўлди, ўзига ишонмай, бошқаларга ишонадиган бўлиб қолди. Авваллари ўз йўлидан қайтиш анча оғир бўлди, аммо бу ҳис узоқ давом этмади ва худди шу вақтдан бошлаб вино ичиш, папирос чекишни бошлаган Нехлюдов, кўп ўтмай, кўнглини ғаш қилган бу туйғуни ҳис этмай қўйди ва ҳатто анча енгил тортгандай бўлди.

      Шундай қилиб, Нехлюдов эҳтиросли табиатга хос жўшқинлик билан атрофдагиларга маъқул бўлган шу янги ҳаётга берилиб кетди ва қандайдир бошқа нарсани талаб этувчи қалбидаги овозни бутунлай бўғиб ташлади. Бу ҳолат Петербургга кўчиб ўтганидан кейин бошланди ва ҳарбий хизматга кириш билан яна авж олиб кетди.

      Ҳарбий хизмат, умуман, одамларни йўлдан оздиради, чунки ҳарбий хизматга кирганларнинг умрлари бекорчилик билан ўтади, яъни улар онгли ва фойдали иш қилмайдилар, умумий инсоний бурчларни унутиб қўядилар, улар ўрнига полк, мундир, байроқнинг расм бўлиб қолган шон-шуҳрати олдинга сурилади, бундан ташқари, улар, бир томондан, бошқа одамлар тепасидан чексиз ҳукмдорлик қилсалар, иккинчи томондан, ўзларидан баланд мартабадаги бошлиқлар олдида қулларча итоат қилишга мажбур бўладилар.

      Одамларнинг ахлоқини бузадиган, мундир ва байроқ шон-шуҳратидан бошқани тан олмайдиган, зўравонликка, қотилликка ижозат берадиган ҳарбий хизмат устига бойликнинг ҳамда подшо хонадонига яқинликнинг касофати қўшилса, бу бадахлоқлик унинг таъсирига берилган одамларни ўтакетган худбин қилиб қўяди; бадавлат ва кибор офицерлар хизмат қиладиган

Скачать книгу