Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 16

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

энди бу иш тамом, дегандай қоғоз ушлаган қўлининг тирсагини бошқа жойга қўйди-да, Евфимия Бочковага мурожаат қилди:

      – Евфимия Бочкова, сиз 188* йилнинг 17 январида, «Мавритания» меҳмонхонасида Симон Картинкин ва Екатерина Маслова билан биргалашиб Смельков деган савдогарнинг жомадонидан пулни ва узугини ўғирлаб ўзаро бўлишиб олиб, жиноятингизни яшириш учун савдогар Смельковни заҳарлаб ўлдиришда айбланасиз. Айбингизни бўйнингизга оласизми?

      – Менинг ҳеч қандай айбим йўқ, – деди айбланувчи дадил ва қатъий. – Мен номерга кирганим ҳам йўқ… Мана бу манжалақи кирган, ишни шу қилган.

      – Кейин гапирасиз, – деди раис яна боягидек мулойим ва қатъий. – Демак, айбингизни бўйнингизга олмайсизми?

      – Мен пулни олганим ҳам йўқ, заҳар берганим ҳам йўқ, номерга кирганим ҳам йўқ. Агар кирганимда эди, уни ҳайдаб чиқариб юборардим.

      – Айбингизни бўйнингизга олмайсизми?

      – Олмайман.

      – Жуда соз.

      – Екатерина Маслова, – деб сўз бошлади раис учинчи судланувчига мурожаат қилиб, – сиз, исловатхонадан савдогар Смельковнинг жомадонининг калитини опкелиб, «Мавритания» меҳмонхонасининг номерида жомадондан пул билан узук ўғирлашда айбланасиз, – деди у ёдланган дарсни такрорлагандай, сўз орасида у чап томонга, далилий ашёлар ичида шиша етишмаётганини айтаётган аъзога қулоғини тутиб. – Жомадондан пул билан узук ўғирлагансиз, – деб такрорлади раис, – кейин ўғирланган пулни бўлишиб олгансиз ва савдогар Смельков билан яна «Мавритания» меҳмонхонасига қайтиб келгандан кейин унга заҳар солинган винони ичиргансиз. Савдогарни заҳарлаб ўлдиргансиз. Айбингизни бўйнингизга оласизми?

      – Менинг ҳеч қандай айбим йўқ, – деди Маслова тез-тез гапириб, – аввал нима деган бўлсам, ҳозир ҳам шуни айтаман, мен ҳеч нарса олганим йўқ, дедимми, олганим йўқ, олганим йўқ, узукни менга унинг ўзи берган…

      – Икки минг беш юз сўм пулни ўғирлашда ўзингизни айбдор деб ҳисобламайсизми? – деди раис.

      – Қирқ сўмдан бўлак ҳеч нарса олганим йўқ деяпман-ку, ахир.

      – Винога порошок солиб савдогар Смельковга ичирганингиз-чи, буни бўйнингизга оласизми?

      – Бунисини бўйнимга оламан. Мен буни ухлатадиган порошок деб ўйлаган эдим, менга шунақа дейишган эди. Бундай бўлишини билганим йўқ, бундай бўлади деб ўйлаганим ҳам йўқ. Тепамда худо турибди – хаёлимга ҳам келтирмаган эдим, – деди у.

      – Демак, сиз савдогар Смельковнинг пулини ва узугини ўғирлашда ўзингизни айбдор деб ҳисобламайсиз, – деди раис. – Аммо порошок берганингизни бўйнингизга оласиз?

      – Бўйнимга оламан, албатта, фақат уни ухлатадиган дори деб ўйлаган эдим. Мен уни ухлаб қола қолсин деб берганман, бошқача бўлишини ўйламаган, хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.

      – Жуда соз, – деди раис саволининг натижасидан хурсанд бўлгандай. – Воқеа қандай бўлганини айтиб беринг-чи, – деди у икки қўлини столга қўйиб, кресло суянчиғига ясланиб. – Бўлган гапни оқизмай-томизмай гапириб беринг. Айбингизга чин кўнгилдан

Скачать книгу