Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 11

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

жойи йўқ, – деди қовоғи солиқ суд аъзоси ва баттар қовоғини солиб олди.

      Ниҳоят, учинчи суд аъзоси, ҳамма вақт кечикиб келадиган Матвей Никитич чиқди. Бу ёқимли, катта кўзларининг ости солқиб тушган серсоқол киши эди. У меъда касалига мубтало бўлиб, докторнинг маслаҳатига кўра, худди шу бугун эрталабдан бошлаб янги тартиб билан даволана бошлаган ва шу тартиб туфайли уйида одатдагидан ортиқроқ тутилиб қолган эди. Ҳозир, баландликка чиқиб келар экан, бир нарса устида бош қотираётганга ўхшарди, у кўнглида ўйлаб қўйган нарсаси тўғри чиқадими, йўқми, шуни билиш учун зўр бериб жавоб ахтаришга одатланган эди. Ҳозир у ўзича, агар кабинет эшигидан креслогача босган қадамимнинг сони учга қолдиқсиз тақсимланса, янги тартиб касалимни даволайди, агар тақсимланмаса, наф тегмайди, деб кўнглидан ўтказган эди, босган қадамларининг сони йигирма олтита эди, лекин у кичикроқ бир қадам ташлади-ю, йигирма еттинчи қадамда креслога етиб борди.

      Зар ёқали мундирда баландликка чиқиб келган раис ва аъзоларнинг қиёфаси жуда дабдабали эди. Буни уларнинг ўзлари ҳам ҳис этардилар. Учалови ҳам ўзларининг бу қадар улуғворликларидан хижолат бўлгандек, дарров ерга қараб олдилар ва яшил мовут ёпилган столнинг нариги ёғидаги нақшинкор креслоларга ўтирдилар. Столда бургут тамғали учбурчак асбоб, буфетларда конфет солинадиган вазалар, сиёҳдон, патқаламлар, тоза қоғоз, учи очилган катта-кичик қаламлар турарди. Судлар билан прокурор ёрдамчиси ҳам кирди. У яна боягидай шошиб, портфелини қўлтиқлаган ҳолда, қўлини силкиб дераза ёнидаги ўз ўрнига бориб ўтирди-да, ишга тайёрланиш учун ҳар дақиқани ғанимат билиб, столдан бошини кўтармай қоғозларни ўқиб, кўздан кечира бошлади. Бу прокурор шу билан тўртинчи бор судда қораловчилик қилаётган эди. У жуда шуҳратпараст киши бўлиб, мансаб орттиришга қаттиқ аҳд қилиб қўйган ва шу сабабдан қораловчи сифатида қатнашадиган ҳар бир ишда орқа-ўнгини суриштирмай қоралайвериш зарур, деб ҳисоблар эди. Заҳарлаш ҳақидаги ишнинг моҳиятини тахминан билса-да, нутқининг мазмунини аллақачон тузиб олган, аммо унга баъзи ҳужжатлар етишмас, у худди ана шуларни шошиб-пишиб кўчириб олаётган эди.

      Котиб баландликнинг нариги томонида ўтирар, ўқилиши эҳтимол тутилган қоғозларни тайёрлаб қўйиб, ҳозир кеча топиб: ўқиган, тақиқланган мақолани кўздан кечирмоқда эди. Бу мақола хусусида у маслакдош бўлган серсоқол суд аъзоси билан гаплашмоқчи эди, шу сабабли гаплашишдан аввал мақола билан танишиб чиқмоқчи бўлди.

      VIII

      Суд раиси қоғозларни кўздан кечириб чиққач суд пристави ва секретарига бир неча савол берди-да, улардан тасдиқ жавобини олгандан кейин, судланувчиларни олиб киришни буюрди. Дарҳол панжара орқасидаги эшик очилиб, бошига шапка кийган, қилич яланғочлаган икки жандарм кирди, уларнинг кетидан аввал бир судланувчи – юзини сепкил босган малла киши, кейин икки аёл кирди. Эркакнинг эгнида кенг ва узун маҳбуслар халати бор эди. Суд залига кирар экан, у икки ёнига туширилган қўлларининг бош бармоғини

Скачать книгу