Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 29

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

эслатди ва шундай гуноҳ билан ўн йил хотиржам яшашига йўл қўйган шафқатсизлигини, виждонсизлигини, разиллигини бўйнига олишни талаб этди. Аммо Нехлюдов иқрор бўлишдан ҳали узоқда эди. Ҳозир у фақат ўша воқеа очилиб қолмаса эди. Катюша ёки унинг ҳимоячиси ўша воқеани гапириб бериб, мени ҳамманинг олдида шарманда қилмаса эди, деб ўйларди.

      XIX

      Нехлюдов суд залидан чиқиб, маслаҳатчилар хонасига кирганда ана шундай руҳий аҳволда эди. У атрофидаги одамларнинг гапига қулоқ солиб, дераза ёнида тинмай чекиб ўтирарди.

      Хушчақчақ савдогар, афтидан, Смельковнинг айш-ишратига чин кўнгилдан ҳавас қилган кўринарди.

      – Ўзиям, маишатни биларкан, сибирчасига маишат қиларкан. Диди жойида, шундай жононни танлабди-я!

      Старшина, ҳамма гап экспертизада деб мулоҳаза юргизарди. Петр Герасимович яҳудий приказчик билан алланима деб ҳазиллашар ва негадир иккови қаҳқаҳлаб кулишарди. Нехлюдов ўзига берилган саволларга мужмал жавоб қилар, фақат бир нарсани – ўз ҳолига қўйишларини истарди.

      Суд пристави яккакифт бўлиб чиқиб, маслаҳатчиларни яна суд залига чақирганда, Нехлюдовнинг назарида суд қилгани кираётган ўзи эмас, балки уни суд қилгани олиб кетишаётгандек, ваҳима босиб кетди. У кўнглида ўзини одамларнинг юзига тик қарай олмайдиган муттаҳам деб билса-да, одатдагидек гердайиб залга кирди ва баланддаги жойига, старшинанинг ёнига бориб оёғини оёғига қўйиб, рince-nez-ини ўйнаб ўтирди.

      Судланувчиларни ҳам аллақаёққа олиб чиқишган эди, энди яна олиб киришди.

      Залда янги одамлар – гувоҳлар бор эди. Нехлюдов Маслованинг панжара олдидаги биринчи қаторда ўтирган, тирсагигача очиқ қўлида чиройли ридикюль ушлаган, катта бантли баланд шляпа кийган, шоҳи-барқутларга беланган олифта хотиндан кўз узолмай, қараб-қараб қўйганини сезди. Кейин билса, бу хотин гувоҳ, Маслова турган исловатхонанинг бекаси экан.

      Гувоҳлардан исмлари, дини, мазҳаби ва ҳоказоларни сўрай бошладилар. Сўроқдан кейин томонлардан, гувоҳларга қандай савол берасиз: қасам ичириб савол берасизми ёки қасам ичирмасданми, деб суриштиришди. Бояги кекса поп оёғини зўр-базўр судраб, ҳарир тўнининг кўкрагидаги сариқ хочни тўғрилаб, фойдали ва муҳим иш қилаётгандек хотиржамлик ва дадиллик билан гувоҳларни, кейин экспертни қасамёд қилдирди. Қасамёд қилиш маросими тугагач, фақат Китаевани – исловатхона эгасини қолдириб, қолган гувоҳларнинг ҳаммасини олиб чиқиб кетишди. Ундан бу иш ҳақида нималар билишини сўрашди. Китаева сохта табассум билан, ҳар гапида шляпа қўндирилган бошини ирғитиб, немисча талаффуз билан батафсил ва равон гапириб бера бошлади.

      Энг аввал исловатхонага сибирлик бадавлат савдогар учун қиз олиб кетгани таниш хизматкор Симон келибди. Китаева Любашани юборибди. Бир қанча вақтдан кейин Любаша савдогар билан бошлашиб келиб қолибди.

      – Савдогар жуда хуш-хуружда эди, – деди Китаева сал жилмайиб, – бизникида ҳам ичишини, қизларни зиёфат қилишини қўймади; пули етмай

Скачать книгу