Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 37

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

«Талашни хаёлига ҳам келтирмаган» деб изоҳ бериб, «жонига қасд қилган эмас» деб изоҳ бермаганларига ҳайрон эди. Маслаҳатчиларнинг қарорига биноан, Маслова ўғирлик, таловчилик қилмагану, лекин шунга қарамай, бекордан-бекорга бир одамни заҳарлаб ўлдирган бўлиб чиқарди.

      – Чиқарган бемаъни қарорларини кўринг, – деди у чап томонида ўтирган аъзога. – Бу – каторга меҳнатига маҳкум қилиш демак, аслида эса тариқча гуноҳи йўқ.

      – Нега энди бегуноҳ бўларкан? – деди жаҳлдор аъзо.

      – Бегуноҳ бўлгандан кейин бегуноҳ деймиз-да. Менимча, бунга 818-моддани татбиқ қилиш керак. (818-моддада, агар суд ҳайъати қўйилган айб нотўғри деб топса, маслаҳатчиларнинг қарорини бекор қилиши мумкин дейилган эди.)

      – Бунга сиз нима дейсиз? – деди раис кўнгилчан аъзога юзланиб.

      Кўнгилчан аъзо жавоб бера қолмади. У олдида ётган қоғознинг номерига қаради-да, рақамларни қўшди, учга тақсим қилган эди, бўлинмади: у тақсим қилганда, агар бўлинса қўшиламан, деб ўйлаган эди, аммо кўнгилчанлигидан тақсим бўлмаса ҳам қўшила қолди.

      – Татбиқ қилинса яхши бўларди, – деди у.

      – Сиз нима дейсиз? – деди раис жаҳлдор аъзога қараб.

      – Қўшилмайман, – деб жавоб берди у қатъий қилиб. – Газеталарда маслаҳатчилар жиноятчиларни бекордан-бекорга оқлаб юборишяпти деб ёзганлари етмайдими, суднинг ўзи оқлаб юборса, нималар дейишмайди. Йўқ, мен бунга сира қўшила олмайман.

      Раис соатига қаради.

      – Эсизгина, энди нима ҳам қила оламиз, – раис шундай деди-ю, ўқиб эшиттириш учун қоғозни старшинага узатди.

      Ҳамма ўрнидан турди. Старшина турган жойида депсиниб, йўталиб қўйди-да, савол-жавобларни ўқий бошлади. Суд ҳайъатидагиларнинг ҳаммаси: секретардан тортиб адвокатгача, ҳатто прокуроргача ҳайрон бўлиб қолишди.

      Судланувчилар жавобларнинг маънисига тушуниб етишмади шекилли, жим ўтиришарди. Ҳамма яна ўз жойига ўтирди, раис прокурордан, судланувчилар қандай жазога лойиқ, деб сўради.

      Кутилмаганда Маслова масаласида муваффақият қозонганидан севинган прокурор буни нотиқлигининг самараси деб топди, қоғозларини титкилаб қараб олгач, ўрнидан қўзғалиб қўйди-да:

      – Симон Картинкинни 1452-модда ва 1453-модданинг 4-бандига мувофиқ, Евфимия Бочковани 1659-моддага мувофиқ, Масловани эса 1454-моддага мувофиқ жазолаш лозим деб ҳисоблайман, – деди.

      Бу жазоларнинг ҳаммаси жуда оғир жазолардан эди.

      – Суд ҳукм чиқариш учун чиқиб кетади, – деди раис ўрнидан туриб.

      Унинг кетидан ҳамма ўрнидан турди ва ўзини яхши ишни бажаргандек анча енгил ҳис қилиб, залдан чиқа бошлади, баъзилар залда у ёқдан бу ёққа юра бошлади.

      – Ишни расво қилиб қўйдик-ку, тақсир, – деди Петр Герасимович Нехлюдовнинг олдига келиб; старшина Нехлюдовга алланималарни ҳикоя қилаётган эди. – Бечора жувонни каторгага юборадиган бўлдик.

      – Нима дедингиз? – деб

Скачать книгу