Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 42

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

тақдирини боғлаб қўйишини ҳис этарди. Шу тобда у бундай бўлишидан қўрқарди, у қиз билан княгинянинг кабинетига боргунча миқ этмади.

      XXVII

      Княгиня Софья Васильевна хуштаъм ва жуда тўйимли тушки овқатини еб бўлди. Нафосатдан йироқ бўлган бундай машғулот вақтида биров мени кўрмасин деб ҳамма вақт ёлғиз овқатланарди. Унинг кушеткаси ёнида мўъжазгина стол бор эди. Стол устида қаҳва турар, княгиня ингичка папирос чекмоқда эди. Княгиня Софья Васильевна ориққина, бўйдор, тишлари узун, шаҳло кўз қорачадан келган, ўзини ёш қилиб кўрсатишга уринадиган аёл эди.

      Унинг доктор билан муносабати ҳақида ғийбат гаплар юрарди. Нехлюдов илгарилари бу гапни эсидан чиқариб юборган эди, аммо бугун, у фақат эслабгина қўя қолмади, балки, мой суртиб ялтиратилган соқоли икки томонга ажратиб таралган доктор княгинянинг креслоси олдида турганини кўрганда, боягидан беш баттар нафрати ошди.

      Софья Васильевнанинг ёнида, пастаккина юмшоқ диванда Колосов столчадаги қаҳвани қошиқ билан чайқалтириб ўтирарди. Столча устида бир рюмка ликёр бор эди.

      Мисси онасининг олдига Нехлюдов билан бирга кирди-ю, лекин бунда ортиқ турмади.

      – Ойим чарчаб, ҳайдаб юборса, менинг олдимга боринглар, – деди у Колосов билан Нехлюдовга, ораларидан ҳеч гап ўтмагандек жилмайиб; сўнгра қалин гилам устида оҳиста юриб, хонадан чиқиб кетди.

      – Салом, дўстим, қани ўтиринг, нима гаплар бор? – деди княгиня Софья Васильевна худди ростакам кулгига ўхшаш ясама табассум билан. У илжайганда усталик билан ясалган, худди ўз тишига ўхшаш чиройли узун тишлари кўринарди. – Суддан жуда диққат бўлиб қайтибсиз деб эшитдим. Менингча, бу кўнгли бўш одамларга жуда оғирлик қилса керак, – деб қўйди у французчалаб.

      – Тўғри, – деди Нехлюдов, – кўпинча ўзингнинг ноҳақлигингни… суд қилишга ҳаққинг йўқлигини ҳис қиласан киши…

      Княгиня ҳар вақтдагидек ҳамсуҳбатига хушомад қилиб:

      – Gomme с’еst vrai,25 – деб нидо қилди унинг гапи ростлигидан ҳайрон қолгандек.

      – Хўш, чизаётган расмингиз нима бўлди, мен жуда қизиқиб қолганман, – деб қўшиб қўйди у. – Агар бедармон бўлмаганимда, аллақачон уйингизга бориб келардим.

      – Бутунлай ташлаб қўйдим, – деб қуруққина жавоб берди Нехлюдов. Княгинянинг тилёғламалиги доим яшириб келаётган қарилигидек очиқ-ойдин сезилиб турарди. Нехлюдов хушмуомалалик билан жавоб қайтаришга нечоғлик уринса ҳам, сира уддалай олмади.

      – Бекор қилибсиз! Биласизми, унинг қобилияти жуда зўр, буни менга Репин айтган, – деди княгиня Колосовга юзланиб.

      «Ёлғон гапиргани уялмайдиям-а», – деб ўйлади Нехлюдов қовоғини солиб.

      Софья Васильевна Нехлюдовнинг кайфи бузуқлигини кўриб, Колосовга мурожаат қилди. Унинг янги драма ҳақидаги фикрини сўради. Нехлюдов гоҳ Софья Васильевнанинг, гоҳ Колосовнинг сўзларини тинглар экан, биринчидан, на Софья Васильевнанинг ва на Колосовнинг драма билан ҳам, бир-бири билан ҳам бир чақалик иши йўқлигини кўриб турарди; иккинчидан, у Колосовнинг

Скачать книгу


<p>25</p>

Жуда тўғри (франц.)