Тирилиш. Лев Толстой

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 46

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тирилиш - Лев Толстой

Скачать книгу

чамбарчас боғлаган ёлғонни, ҳар қандай қилиб бўлса ҳам парчалаб ташлайман, ҳаммасига иқрор бўламан, ҳаммага тўғрисини айтаман, ҳаққоний иш тутаман, – деди у ўзига ўзи шартта овозини баланд чиқариб. – Миссига тўғрисини айтаман, бузуқ одамлигимни, унга уйлана олмаслигимни, бекорга безовта қилганимни айтаман; Марья Васильевнага (дворянлар бошлиғининг хотинига) айтаман. Айтгандай, унга гапиришнинг ҳожати йўқ, эрига айтаман, ярамас одам эканлигимни, уни алдаб юрганимни айтаман. Мерос ҳақида ҳам шундай буйруқ қиламанки, ҳаққоният юзага чиқмай қолмасин. Ярамас одам эканлигимни, унинг олдида гуноҳкорлигимни, тақдирини енгиллатиш учун нимаики қилиш лозим бўлса ҳаммасини қилишимни унга, Катюшага айтаман. Ҳа, уни кўраман ва мени афв этишини ўтинаман. Ҳа, гуноҳимдан ўтишини болалар сингари ялиниб сўрайман. – У жим бўлиб қолди. – Агар лозим бўлиб қолса, унга уйланаман».

      У тўхтади, ёшлик чоғларидаги сингари қўлини кўкрагида қовуштирди, кўзини осмонга тикиб, кимгадир мурожаат қилаётгандай гапира бошлади:

      – Парвардигори олам, ўзинг қўлла, йўл кўрсат, менга тавфиқ бер, мени маразлардан пок эт.

      У топинар, худодан ёрдам беришни, кўнглини мусаффо қилишни, тавфиқ беришни тиларди, ваҳоланки, у тилаган нарса аллақачон рўёбга чиққан эди. Унинг дилидан жой олган раҳмон онгини уйғотди. Нехлюдов тангрига етишганини ҳис этди, шунинг учун ҳам эркинлик, бардамлик ва ҳаёт завқинигина эмас, балки эзгуликнинг нақадар қудратли эканини ҳис этди. У ўзини инсон қўлидан келадиган ҳар қандай эзгуликка қодирдек ҳис қилди.

      У ўзига ўзи шуларни айтар экан, кўзларига ҳам хайрли, ҳам хайрсиз ёш келди; буни шунинг учун ҳам хайрли кўз ёшлари деймизки, Нехлюдовнинг дилида шунча йиллардан буён ухлаб ётган маънавий мавжудотнинг уйғониш шодиёнаси бўлган кўз ёшлари эди. Ўзининг яхшилигидан, фазилатли эканлигидан ийиб кетиб кўзига ёш олгани учун бу хайрсиз кўз ёшлари эди.

      У бўғриқиб кетди. Иккинчи тавақаси олиб қўйилган дераза ёнига келди-да, очиб юборди. Дераза боққа қараган эди. Сокин, салқин ва ойдин кеча эди. Кўчада ғилдирагини тарақлатиб арава ўтиб кетди, кейин яна жимлик чўкди. Деразанинг нақ ёнгинасида супуриб тозаланган майдончадаги қум устида баланд, яланғоч терак шохларининг сояси тушиб турарди. Чап тарафдаги омборнинг томи ой нурида оппоқ бўлиб кўринарди. Олдинда, бир-бирига чирмашиб кетган дарахт шохлари орасидан деворнинг қоп-қора кўланкаси кўзга ташланарди. Нехлюдов ой нурига чўмган боққа, томга, терак соясига қарар ва ўпкасини тўлдириб салқин ҳаводан сўлиш оларди.

      «Қандай яхши! Э, Парвардигори олам, нақадар яхши!» – дерди у кўнглидан кечаётган нарсалар ҳақида.

      XXIX

      Маслова уйга, камерага кечқурун соат олтида, ҳориб-чарчаб, тош йўлдан ўн беш чақирим пиёда юрганидан оёқлари зирқираб, кутилмаганда чиққан бундай қаттиқ ҳукмдан кўнгли вайрон бўлиб, бунинг устига қорни оч ҳолда қайтиб келди.

      Танаффусларнинг бирида соқчилар унинг ёнида нон билан пишган тухум ейишаётганда, оғзининг суви

Скачать книгу