Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

ҳозир 55 ёшни тўлдирди. Сибирда уларнинг кўплари уйланиб олган, дейишаяпти. Ишқилиб, отанг соғсаломат бўлса бас.”1 У қандай садоқатли аёл бўлганини қизи Роза Айтматова шундай изоҳлайди: “Яшириб нима қиламан. Кўпгина эркаклардан унга совчилар келди. Лекин у Тўрақулдан гўзалроқ, Тўрақулдан бойроқ, Тўрақулдан ақллироқ эркак борлигини ҳатто тасаввурига сиғдира олмасди”. Наимахонимнинг садоқати ва, севгисида буюк момоларнинг покдамон ва ёниқ қалбини кўрамиз.

      Наимахоним ичкарига кириб кетиб, неча бир йилга қариган бир аҳволда, ҳолсиз қайтиб чиқади. Қўлига бир энлик мана бу маълумот тутилган эди. “Т. Айтматовга нисбатан 1938 йилнинг 5 ноябрь куни ҳарбий ҳайъат томонидан чиқарилган ҳукм янги очилган шарт-шароит туфайли бекор қилинади. Т. Айтматов ўлимидан кейин оқланди.” Умидларини йўқотиб, болалари етим эканлигини билган муштипар аёл неча кунлар қон-қақшаб, йиғлаб-сиқтади. Шунда ҳам Наимахоним эрининг ўлганига барибир ишонмайди. Чунки…

      Роза Айтматова ҳикоясидан: “У уруш йиллари Кавказдан Шакарга кўчиб келтирилган одамлар орасида Айвазиди исмли грек фолбин аёли бўларди. (Одамлар унинг фоли тўғри чиқяпти, дегани учун (онам) ўшанинг олдига боради. Фолбин қаҳва қуйқумига қараб фол очарди.) У нима дейди денг:

      – Эринг қамоқда. Тўртта фарзандинг бор. Жуда оғир ҳаёт кечиряпсан. Сизлар бу ерда (овулда) яна ўн йил яшайсизлар. Тўнғич ўғлинг сени шаҳарга олиб кетади. Ўғлингнинг шуҳрати бутун дунёга таралади, – деб гапини тугатади фолбин.

      – Эрим-чи? Тирикми, қачон қайтиб келади? – деб сўрайди онам.

      – Эринг жуда олисларда юрибди. Сен у билан кўп йиллардан сўнг учрашасан, – деб жавоб беради фолбин…

      Фолбиннинг олдига Наима хоним 1944 – 45 йиллари борган.

      Ҳақиқатдан ҳам Чингиз Қишлоқ хўжалик институтини битиргач, 1954 йилдан Фрунзеда қолади ва онаси ва ука-сингилларини овулдан олиб кетади.

      “Онам умрининг охиригача Чингизнинг қарамоғида яшади. Назаримда, у фақат тўнғич фарзанд эмасди, айни пайтда улар ўртасида руҳий қандайдир яқинлик ҳам бор эди. Унинг ҳар бир асарини, ҳатто мақолаларию суҳбатларини ҳам онам берилиб, қизиқиб мутолаа қиларди”.

      Йиллар кечаверди. 1963 йил. “Москвадан олий мукофот олиб қайтаётган Чингизни кутиб олиш учун Республика раҳбарлари, қариндошлари, яқинлари йўлига пешвоз чиқдилар. …Чингиз уйга ҳам кирмасдан тўғри касалхонага борди. Онам ёстиқдан ўмгагини аранг кўтариб (оёқлари шишиб кетган эди), Чингизнинг кўкрагига бошини қўйганча, узоқ йиғлади. Унинг кўзларида тоғ жилғаларида оқаётган зилол сув мисоли беғубор севинч ёшлари дув-дув тўкиларди. Неча-неча йиллардан сўнг илк бор кўксини тўлдириб нафас олди. Гуёки, уйқусиз ўтказилган ваҳшатли тунлардан ном-нишон қолмагандай эди. Бир сўз билан айтганда, Чингиз шон-шуҳратга бурканган кун онам учун Тўрақулнинг маънавий ғалабаси бўлди.”

      Чингиз Айтматов отасининг азиз хотираси ва онасининг фидойилиги олдида ўзини жуда

Скачать книгу


<p>1</p>

Мазкур парчалар Чингиз Айтматов, Мухтор Шохоновнинг “Чўққида қолган овчининг оҳи-зори” китобидан. “Sharq” нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, 1998 й. Набижон Боқий, Ёқубжон Хўжамберди ўзбек тилига таржима қилган.