Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

таниш дарада одатдагидек тунги шамол эсиб, станциянинг пастқам, ёлғизоёқ кўчасининг нариги томонида шовуллаб оқаётган сув ер остидан қайнаб чиқаётгандек кўпикланиб турарди. Теракларнинг шатир-шутур тўкилаётган япроқлари киши қалбига ҳазин маъюслик бахш этарди. Ҳалиги одам қоронғида бировнинг шарпасини эшитгандек бўлиб, теракларнинг шувиллашларини анча вақтгача тинглаб турди. Шу маҳал муздек бир япроқ учиб келиб унинг юзини ялаб ўтганда, эти жимирлаб, сесканиб кетди-да, чироғи хирагина ёниб турган вагон ичига, кейин ташқарига яна назар ташлади. Атроф зим-зиё, ҳеч ким кўринмайди.

      Бир оздан сўнг вагондан пинҳона ажралган бир киши югурганича ариқ бўйидаги буталар орасига энгашиб бориб, кўздан ғойиб бўлди. Ҳаял ўтмасдан “Чур-р-р” этган қаттиқ ҳуштак овози эшитилди. Милтиқли киши ўрнидан тура солиб югурди-ю, яна шу заҳотиёқ ўзини ерга ташлади-да, жим қолди. У ўзича:

      навбатчи ҳуштак чалиб, эшелонни жўнатаётган бўлса керак, деб ўйлади. Жим турган вагонлар, гўё бир-бирларини уйғотгандек тебранишиб, поезд ўрнидан қўзғалди.

      Эшелон кўприкдан тақ-туқ ўтиб, туннелга яқинлашди. Орқадаги, ялт-юлт этиб турган қизил чироқлар кўздан ғойиб бўлганда, паровоз яна дамини ростлаб, бир оз тинчиган кичкина станция билан хайрлашаётгандек бор кучи билан девдек бўкирди. Унинг узоқларга янграб кетган овози тоғ қояларигача етиб борди-да, ҳамма ёқни ларзага келтириб, теракларда тунаган захчаларни ҳам уйқусидан чўчитиб юборди. Овозлар босилиб, безовталанган захчалар тинчигандан сўнг, поезддан тушиб буталар орасига яшириниб ётган киши сув остидан чиққандек энтикиб-энтикиб нафас ола бошлади. Эшелон тобора узоқлашган сари ғилдиракларнинг темир йўлга тақ-туқ этиб урилган овозлари ҳам йироқлашиб борарди.

      Шу кеча теракларнинг япроғи тўкилиб чиқди. Қоратоғ дарасида қоронғи тун…

      Кўзи ёригандан бери Саиданинг уйқуси қуш уйқусидек сергак бўлиб қолди. У ҳозир ҳам гўдакни қайта йўргаклаб, липиллаб ёниб турган пилта чироқ ёруғида бешикка бағрини бериб, боласини эмизиб ўтирибди. Тўрда кўрпа устидан чопон-мопонларини қалин ёпиниб қайин онаси ётарди. Кампир кексайиб қолган, касал қўй сингари хириллаб йўталар, Худога сиғинишдан бўлак нарсани билмасди. Ҳатто тушида ҳам нуқул “эй, парвардигор, ўзинг биласан…” деб қўярди. Шундай бўлса-да, Саида колхозга ишга кетганида, кампир эплабсеплаб боласига қарайди – бекор ўтирмайди. Шўрлик нима ҳам қилсин! Болани аёллар ишлаган жойга кўтариб бораркан, лаби-лунжи кўкариб, энтикиб турса ҳам, ўз ишидан нолимайди. Ёлғиз келинининг кўз очиб кўргани – набирасига у қарамай ким қарасин!

      Тун аллақачон ярим кечадан оғиб кетган, бироқ кўзга ҳеч уйқу келмайди. Замона шундай бўлгандан кейин ухлаб бўлади дейсизми?! Уруш, даҳшатли уруш кетяпти, “Герман”, “фашист” , “чақириқ қоғози” деган ғалати сўзлар чиқиб қолди. Овулда кунига қий-чув, кунига бўйинларига халта-тўрваларини осиб олган йигитлар… “Хўш! Хайр энди, йиғлаб-сиқтаб юрманглар!” деб телпакларини бостириб кийиб олган эркаклар тўп-тўп

Скачать книгу