Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

дерди эри. У ерда – “Чўнг жиланда Исмоилнинг туғишган, ишончли кишилари бор. У ерда сен келдинг-қўйдинг деб ҳеч кимнинг иши бўлмас эмиш. Ҳа, Чотқолгина эмас, ундан нарига бўлса ҳам майли. Исмоил ёнимда бўлса бас, барига кўнавераман. Қани энди қишдан омон-эсон чиқиб олсак. Уйда жўхори ҳам оз қолган, қишнинг ярмигача аранг етиши мумкин… Халқнинг турмуши илгаригидек эмас, танқислик, уларнинг ҳам баҳорга етар-етмас донлари қолган…”

* * *

      Эрта билан ариқ бўйидаги шувоқларнинг учлари оқаришиб, қуврайларнинг қиров босган уруғлари ерга тўкилиб, лайлакқор бир ёғиб, бир тиниб, эриб ётган эди. Овул орасидаги экинзор ерларда ёйилиб юрган қўй-қўзиларнинг намли жунларидан қўнғир буғ кўтарилиб, уларнинг орқасидан қолишмай шақшақлашиб эргашиб юрган зағизғонлар қизил эт излашиб, бир қўйнинг устидан иккинчисига учиб қўнишарди. Тоғ орасига туманли қиш ҳам кириб келди. Уруш бўлса кундан-кунга кучайиб, яқин орада тўхтамайдиганга ўхшарди. Фронтга эса тобора кўпроқ одам жўнатилмоқда эди.

      Бу гал соқол-мўйлови эндигина сабза уриб келаётган ўн саккиз-ўн тўққиз ёшлардаги ўспирин йигитлар ҳам ёппасига жўнатилаётган эди.

      – Бўталарим, кечагина яланг оёқ чопқиллаб юрган болалар бугун ҳадемай кап-катта бўлиб, ёшликнинг гаштини сурмай, дунёнинг ҳузур-ҳаловатини татимай жўнаб кетишаётир! Эҳ, ер юткур герман, ажалинг етмади, биз қутулмадик! – дейишиб, чол-кампирлар ҳасса-таёқларини судрашиб, букчайганларича бўза ичилаётган уй ёнидаги четанли аравалар атрофига тўпланишаётган эди. Бўзачининг уйидан болаларнинг қиз-келинлар билан сўнгги марта тўпланишиб кайф устида киши қалбини изтиробга солиб, ҳаяжонлантириб, қандайдир хониш билан куйлаётган овозлари эшитиларди.

      – А-а, садағанг кетайлар, овозларингни эшитадиган кунлар яна келармикин! – дейишиб кампирлар кўз ёши тўкарди. Саида ҳам уларнинг орасида ўтирган эди. Ҳали унинг яқин қайин иниси Жумабой ҳам ширакайф бўлиб келди:

      – Юринг, янга, бўза буюриб келдик, ўша ердан хайрлашиб жўнамоқчи бўлдик.

      – Юринг…

      Саида Исмоилга обориш учун ёрғичоқда талқон туйиб ўтирган эди. У боланинг кўнглини ўкситгиси келмай, нима дейишини ҳам билмай қолди:

      – Сизларни кўчадан кузата қолайин, айланай, менинг у ёққа боришим уятку…

      – Нимаси уят, ҳеч бўлмаса Исмоил акам учун кузатарсиз-ку, ҳозир у урушда ўт кечиб юргандир… Насиб қилиб учрашиб қолсак, янгам кузатиб қўйди, деб айтаман. Душманни енгиб ғалаба билан келсин, десангиз, юринг, ўз кўзингиз билан жўнатинг. Менинг бошқалардан қаерим кам. Ҳаммани ота-онаси, акаукалари жўнатишаётир, мени-чи?..

      Саида унинг бу сўзларидан довдираб, нима деб жавоб қайтаришини билмай қолди. Унинг қизариб кетганини Жумабой ҳам пайқади:

      – Ии, янга, қизиқ экансиз, шунга ҳам уялдингизми! Қани бўлмаса юринг, орқада қолмасдан юринг!

      Ҳозир ҳам Саида унга тик қарай олмай, ўзини одамлар орасида ётсираб, айбли сезгандек, рўмоли билан оғзини беркитиб

Скачать книгу