Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

айтишича у эшелондан қочган экан, ўз хоҳиши билан шу қарорга келган, ҳар ким ўз ақлиҳуши билан иш тутади, бандаликни қаерда бажо келтиришнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Шундайликка шундаю, аммо буларнинг ҳаммаси охир-оқибат қандай якун топаркин-а? Шу боис Сизлардан ёлвориб илтижо қилаяпман, юлдузлар ва оймомо! Сизлардан ўзга ҳеч кимимиз йўқ бизларнинг. Мунглиғ қайнонам икковимиз фақат шу ҳақда бош қотирамиз. Гўдакчамиз ҳали жуда ёш бўлса, ундан нимани ҳам сўрашимиз мумкин! Унинг мурғак тақдири қандай кечаркин? Шу ҳақда эрим билан кенгашган чоғларимда у ўз билганидан қолмайди: менинг қисматим нима бўлса, сизларники ҳам шундай бўлади. Турмуш қурганимизда нима бўлган эди? Ўшанда ҳар биримиз ёмон кунда ҳам, яхши кунда ҳам доим бирга бўлиш тўғрисида қасамёд қилган эдик. Мен-ку шунга ҳамиша шайман. Бироқ бундан кейин шу зайлда қандай яшай олар эканмиз? Ҳаммани урушга чорлаётган ўлкалардаги бу даҳшатли уруш яна қанча давом этаркин? Бизнинг ҳаммадан яшириниб, таҳликада кун кечириш тарзимиз қачонгача давом этаркин, қўққисдан сиримиз очилиб қолса-чи?.. Эрим бечорага ҳам раҳмим келади, қачондан бери тўдасидан айрилган бўридек, одамлардан қочиб-безиб юрибди шўрлик. Аҳволи оғир унинг. Қаттиқ йўталади, шамоллаган боёқиш. Уйда ҳам ҳамма нарсамиз тамом бўлай деб қолди. Ўрада уруғ учун асраётган картошкамиздан озгина қолди, у ҳам ниш чиқариб ўсмоқда. Ун ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади: у умуман тугаяпти. Ваҳоланки унинг ҳар бир сиқимини ҳам ниҳоятда тежаб-тергаб ишлатаяпмиз, нонни эса қаллиғим учунгина пиширамиз, ўзимизнинг кунимиз эса фақат жўхори бўтқасига қолган… Жамоа хўжалигидаги кўпгина хонадонларда ҳақиқий очарчилик бошланмоқда дейиш мумкин. Одамлар аранг, зўрға-зўрға тирикчилик ўтказишаяпти, шу сабабли ҳамма кўклам бошланиб, сигирлари туғиб, сут-қатиққа ёлчийдиган кунлар келишини орзиқиб кутмоқда. Наҳотки ўтмишда ҳам одамлар шунчалик қашшоқликда кун кечиришган бўлишса-я? Айтишларича, қадимда ҳам очарчилик ва қаҳатчиликлар бўлиб турган, лекин бунақа урушлар бўлмаган. Одамлардан қочиб, яшириниб кун кечиришдан кўра, камбағал-қашшоқликда яшаш минг бор афзалдир…”

      Мабодо Исмоил нимагадир кечикиб қолгудай бўлса – баъзида унга тун қоронғисида тасодифан бирон кишига дуч келиб қолмаслик учун овулдаги ҳамма хонадон деразаларида чироқ ўчирилишини узоқ вақт кутиб туришга тўғри келарди – Саида ўшандай кезларда ҳам омборхона орқасида туриб ўз жуфти ҳалолининг йўлига сабр-тоқат ва содиқлик билан кўз тикиб тураверар ва ўй-хаёлларга берилган ҳолда самовий юлдузларга қалбдан илтижо изҳор этар эди. Унинг шундай ўй-хаёл ва мушоҳадалари фақат қоп-қоронғи кечада узоқдан Исмоилнинг қораси кўзга илинган лаҳзалардагина бўлинар эди. Саида ҳамма нарсани, ҳаттоки ҳозиргина кўнглида кечиб турган барча ўйфикрларини ҳам унутиб, қаҳратон аёздан титраб-қалтираган ҳолда эрининг ёнига борар ва уни уйга бошлаб кетар эди… Ҳар қалай, қисқа муддатга бўлсада, бирга бўлишар… Тонг отиши билан эса яна ғойиб бўларди.

      Саида учун эрининг кийим-кечакларини

Скачать книгу