Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 33

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Оҳ, ўргилай сендан, болажоним, сўзларингни Оллоҳим эшитсин. Қувватим етганда ўзим ҳам эмаклаб бўлса-да борган бўлардим, хасталигу қарилик қурсин, – дея қўшиб қўйди журъатсизлик билан ўғлини ранжитмаслик учун. – Сизлар билан бирга бўлиш мен учун, албатта, яхши бўлар эди-ку, аммо бу ёғи ҳали нима бўларкин?

      – Эҳ, менинг жонсарак энажоним! Мен сени яхши тушунаман, эна, аммо бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. – Саида қайнонасини қувватлаб, жилмайди. – Худо хоҳласа, унгача яхши бўлиб кетасан. Ана айтди деярсан. Ўшанда бир қарорга келамиз-да жўнаб кетамиз. Ва сени Чотқолдаги акаларингга: “Мана, биз келдик, қабул қилинглар! Синглингизни ҳам олиб келдик, у билан бирга ўзимиз ҳам қўноқ бўламиз…” – деймиз.

      Унинг сўзларидан беихтиёр ҳаммалари қўшилишиб кулиб юборишди. Қайнона эса келини гапни унинг касали ҳақида бораётганидан чалғитишга интилаётганини тушунди. Ҳа, у тўғри қилган эди.

      Ўзаро умидбахш ва кўнгил очувчи бу суҳбат билан кеча ўтиб борарди. Айниқса Исмоил кўтаринки руҳда эди. Икки марта ухлаб ётган Омонтўрани қучоқлаб ўпиб, унга пичирлади: “Мана, сен билан Чотқолга, тоғаларимизникига жўнаймиз. У ерда ҳамма одамлардек яшаймиз. Сенга кичкина тойчоқни ўргатиб бераман, сен уни миниб, тоғларда чоптириб юрасан. Ана ўшанда буни кўрган момонг билан онанг қувончдан чўчиб кетишса керак-а?”

      У энди Чотқолга жўнаш учун нима қилиш кераклигини батафсил тавсифлаб беришга киришди.

      “Авваламбор ёзни, йўлнинг очилишини кутмоқ керак. Ҳозирча эса бирон кимса шубҳаланиб қолмасин учун сир сақлаб яшириниб туришга, сўнгра эса вақтни бой бермай, дарҳол йўлга тушишга тўғри келади. Бунинг учун эса ҳаммасини олдиндан мўлжаллаб, тайёрлаб қўймоқ керак. Довонда қиш ариганича йўқ. Ҳали бўронлар кўтарилиши мумкин дейишади. Демак, иссиқ кийимлар, айниқса пойафзал ҳозирлаб қўймоқ даркор. Тоғ-тошлардан, сўқмоқлардан, қор уюмларидан чидамли пойафзалсиз пиёда ўтиб бўлмайди. Сўнг бир ҳафтага етарли овқат ғамлаб олишимиз керак. Кўпроқ талқон, ҳамда қайнатиб пиширилган ва хом гўшт, қозонча, тузи, ўтини билан. Довонда қор ва шамолдан бошқа ҳеч нарсани тополмайсан. Мен бу хусусда кўплаб ҳикоялар эшитганман. Гўшт ёғли бўлиши керак, деб тўғри айтарди энам. Чўпонлар фақат шу билан тирикчилик қилишади-ку. Улар довонларга қандай боришни яхши билишади. Ҳамма кўч-кўронларни, кийим-кечакларни ҳамда болаларга мўлжалланган баъзи бир кўрпа-тўшакларни хуржунларга жойлаштириб олишарди. Хуржунларни эса эшакларига юклар эдилар. Эшакларни эса қаёқдан оламиз? Иккита эшак керак. Бирига юкларни ортамиз, иккинчисида эса қўлида набираси Омонтўра билан энам кетишади. Ўзимиз эса пиёда борамиз. Шошмай тур, Саида, ҳозир эшаклар хусусида айтаман. Хўш, Оллоҳнинг ўзи бизларни ёрлақади. Бир пайтлар Қўйтош сойлигида олтин қазувчилар ташлаб кетган еттитача яғир эшак кезиб юрганини сенга айтган эдим, эҳтимол, ёдингдан кўтарилган бўлса керак. Ким билсин, бу келгиндилар қазишгани олтинмиди ёки бошқа бир нарсами, ҳар қалай ўз ишларини тугаллаганларидан

Скачать книгу