Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 40

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

алаҳситгандек бўлди:

      – Ойинг туриб юрадими, энди яхши бўлиб қолгандир! – деб иш орасида сўраб қўярди.

      – Бугун яна бошим деб ётибди. Мен мактабга бормай қўя қолай десам, ойим, иккинчи синфга кўчолмай қоласан, отанг келганда уришади, деб рухсат бермади.

      – Уришмасмиди, ёмон ўқисанг, албатта уришади-да…

      Ҳасантой жим қолди-да, кўзига ёш олиб, катта кишилардек чуқур хўрсиниб қўйди.

      – Қўй, кўп хўрсинма! – деб хитоб қилди чўчиб кетган Саида… – Насиб қилса, отанг келиб қолар… Лекин сен ҳадеб хўрсинаверма....

      Бола ўт олиб кетганидан кейин, Саида мадори қуригандек дарҳол ўтириб қолди. Муштдек боланинг бундай уҳ тортиб хўрсиниши негадир унга жуда оғир туюлди.

      “Бола бўлса ҳам, етим қолганини юраги сезиб турибди, – деб ўйларди у. – Тўтиой ҳам буни ўзича дилидан ўтказаётгандир, бироқ у сир билдирмасди. Бечора нима ҳам қилсин? Қўлида бирданига уч етим бола ёлғиз қолган. Уйда овқатлари йўқ. Колхоз берган озроқ дон-дун билангина бир амаллаб кун кечирадилар. Яқинда омбордан ярим қоп сули олиб келдилар. Йўқдан кўра шу ҳам бир мадад. Қараб ўтирган билан биров осмондан ташламаса. Ўлдим-бўлдим деб ётиб олса, болалари оч қолади. Биргина ишонганлари – ёлғиз сигир. “Ер юткур, аксига олиб, бу йил ҳам кеч туғадиганга ўхшайди! Унинг туғишини кутавериб болаларининг кўзлари тўрт бўлди!” деб гапириб юрарди. Ўзи ҳам анчадан бери мазаси йўқ, касал. Қандай қилишар экан бечоралар? Яна бунинг устига, шўрлик Бойдалининг ўзини ўзи мина устига ташлаганини айтмайсанми? Бунга ҳам ўзининг ўта кўнгилчанлиги сабаб бўлган! Раҳматли яхши киши эди! Тўтиой бир оз сержаҳл бўлгани билан у ҳам яхши аёл… Ахир, юракка қил сиғмайдиган шундай кунларда осойишта яшаб бўлармиди… Эй, пешонага ёзилганини кўради-да… Ҳар кимнинг тақдири ўз пешонасига ёзилган. Биз бўлсак эртаю кеч Исмоилни қутқариш билан оворамиз… Агар бир иложини қилиб уни қишдан омон сақлаб чиқсам, Чотқолга борганимиздан кейин бахтимиз очилиб кетармиди… У куни Тўтиой: “Исмоилнинг қочиб юргани ростми?” деб қўққисдан сўраб қолди. Мен унга нима дея олардим. Билмадим, қочса бирон ёқда қочиб юргандир, балки қуруқ гапдир, ким билсин, деб қўя қолдим. Бошқа бировлар бўлса, Исмоилнинг қозоқда қариндош-уруғлари бор эмиш, у ўша томонларда қочиб юрган бўлиши мумкин, деб гапиришар эмиш. Майли, нима дейишса деяверишсин… Мирзақулнинг кўзига кўринмасак бўлгани, у душман, аяшни билмайди… Илгари уни яхши кўрар эдим, ҳали ҳам тасаввуримда ўша ушалмаган қора ният… Э, тангри, бандам десанг Мирзақулдан ўзинг асра…”

      Боланинг ҳалиги уҳ тортиши, унинг мўлтиллаб аянчли қараши Саиданинг кўз олдидан сира кетмасди. Турли хил мудҳиш хаёллар унинг кўнглини чўктириб, аллақандай хунук хабар келишини кутаётгандек боши ғовлар, руҳи тушиб, безовта бўла бошларди. Саида шу пайтда нима қилишини билмай эшикка чиқди, ҳавонинг авзойи бузуқ, шамол туриб, уфқда қора тунда булутлар қалқишиб осмонни қоплаб келаётган эди. Теварак-атроф жимжит, тоғу тошлар ҳам кўринмайди. Осмонда сузиб бораётган тўлин ой булутлар орасида заъфарон

Скачать книгу