Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

вилоятларида зич бўлиб яшайдилар. Буюк ватандошимиз, асли балхлик Жалолиддин Румийнинг мақбаралари худди шу Кўниё шаҳридадир. Саудия Арабистонининг Жидда, Тоиф, Макка ва Мадина шаҳарларида яшовчи ўзбекларнинг сони бугунги кунда бир миллионга борар экан. Булар асосан йигирманчи-ўттизинчи йилларда юртимизда юз берган, шўролар тузуми томонидан уюштирилган қатағонлар туфайли таркиватан қилишга мажбур бўлган ватандошларимиз, уларнинг фарзандлари, набира ва эвараларидир. Шунингдек, улар орасида ўттиз йилдан бери давом этаётган Афғонистондаги фуқаролар урушидан безиб, таркиватан қилган ҳаммиллатларимиз ҳам бор. Уларни шундай қилишга ҳаётнинг ўзи қаттиқ мажбур этган. Бўлмаса, ўз уйини, ҳовлижойини кичик ватанимиз деб билувчи, бир ерда ўтроқ ва муқим яшашга одатланган, бундай турмуш тарзи қон-қонига сингиб кетган, жилла қурса ҳафтада бир марта ўз хилхонасини – ота-боболари қабрларини зиёрат қилишни фарзандлик бурчим деб билган ўзбек учун ўз уйи – ўлан тўшагини ташлаб кетиш осон иш эмас, албатта. Шу ўринда тарихдаги ва ҳозирги қўшниларимиз ҳақида тўхтаб ўтсак, мамлакатимиздан ташқарида яшаётган «хорижий» ўзбекларнинг азалдан ва муқим истиқомат қилиб келаётган ўша ҳудудларни ўзларининг ҳам тарихий, ҳам асл ватанлари деб билишлари янада аниқлашади.

      Иккинчи боб

      ТАРИХИЙ ВА ҲОЗИРГИ ҚЎШНИЛАРИМИЗ

      Маълумки, давлат бўлгач, унинг ҳудуди, чегаралари, демакким, унга қўшни давлатлар ҳам бўлади. Жуда қадим замонда Турон давлати Чин, Ҳинд, Форс мамлакатлари билан чегарадош бўлган. Асрлар мобайнида атрофимиздаги давлатларнинг ҳудуди ҳам, номи ҳам ўзгара борган, янги давлатлар ҳам вужудга келган.

      Амир Темур бобомиз ер юзидаги 27 та мамлакатни яхши ният билан, адолат ўрнатиш мақсадида ўз туғи остида бирлаштиришга эришган.

      Темурийлардан кейин вужудга келган Шайбонийлар давлати, жанубда сафавийлар Эрони, бобурийлар Ҳиндистони, шимоли-шарқда Мўғулистон ва Хитой, шимоли-ғарбда Русия, Каспий денгизи оша ширвоншоҳлар Озарбайжони билан чегарадош эди.

      1740 йили Аҳмадшоҳ Дурроний томонидан Афғонистон амирлигига асос солинади ва шу тариқа бобурийлар Ҳиндистони билан Аштархонийларнинг Бухоро хонлиги ўртасида янги давлат пайдо бўлди, демакким, жануби-шарқдаги ён қўшнимизнинг номи ўзгарди.

      Уч хонлик замонлари деб аталган XVII–XIX асрларда ҳам бу давлатларнинг қўшнилари илгаригидай эди. Шу билан бирга бу даврларда жанубимизда ҳозирги Афғонистоннинг шимолида – Жанубий Туркистонда ўзбекларнинг Қундуз хонлиги, Балх хонлиги вужудга келгани ҳақида ҳам тарихий маълумотлар мавжуд.

      Юртимиз чоризм истилосига учрагач, Қўқон хонлиги империя таркибига қўшиб юборилди, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги вассал давлатларга айлантирилди, Бухоро амирлиги ўшанда шимолда Русия (Туркистон генерал губернаторлиги), ғарбда Хива хонлиги, жанубда қожорлар Эрони, Афғонистон билан, инглизларга тобе Ҳиндистон билан, Шарқда Хитой билан чегарадош

Скачать книгу