Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

Туркистонда асрлар давомида кўплаб осори атиқалар қад кўтарган. Халқимизнинг меъморий даҳоси мадраса, масжид, хонақоҳ, работ, ғишткўприк, сардоба, яъни ёпиқ ҳовуз, карвонсарой, мақбара, кўшк, арк, сарой, қўрғон, ўрдаларда ўз ифодасини топган.

      Ўзбек давлатчилигининг шаҳарсозлик борасидаги ўзига хос томонларидан яна бири шуки, давлат бошлиғи айни пайтда бош меъморлик қилган, нафақат пойтахти ва мамлака тидагина, балки ўз қаламравида бўлган юртларда ҳам ободончилик ишларини олиб борган, қадами етган жойда, албатта, бирорта меъморий ёдгорлик қолдирган, бирор нарсани бузмаган, бузилган бўлса тузаттирган, таъмирлашга фармон берган. Бир неча мисоллар келтирамиз.

      Озарбайжон академиги, тарихчи олим Зиёд Бунёдовнинг ёзишича, Хоразмшоҳ Алавуддин Муҳаммад энг улкан жоме масжидни ўз пойтахти Урганчга эмас, балки олис Исфаҳонда қурдирган. Унинг ўғли, сўнгги Хоразмшоҳ, букилмас иродали лашкарбоши Жалолиддин Мангуберди эса Низомий Ганжавийнинг ватани бўлмиш Ганжадан Тбилисига олиб кетилган шаҳар дарвозасини қайтартириб олиб келтириб, яна ўз жойига ўрнаттирган.

      Амир Темур бобомиз Кобул водийси ва Мўғон чўли каби Самарқанддан узоқ бўлган жойларда ҳам улкан суғориш ишлари олиб борган, кўплаб буюк обидалар, Шоҳрухия каби янги шаҳарлар, ўнлаб боғлар яратган, чингизийлар томонидан барбод этилган ёдгорликларни қайта тиклатган, йиллар ўтиши билан табиий равишда путури кетган қадамжоларни, шу жумладан, пойтахтимиздаги Шайх Зайниддин бобо мақбарасини таъмирлатган, булар ҳақида жамоатчилик соҳибқирон юбилейи ўтказилиши муносабати билан яхшигина хабардор бўлди. Аслию наслига тортиб, балоғат ёшига етган темурийлардан бирор киши бўлмасинки, лоақал бирор иморат қурдирмаган, бирор боғ-роғ яратмаган, бирор қабристонни обод қилмаган бўлсин! Айниқса, темурийлардан Шоҳрух мирзо, Мирзо Улуғбек, Султон Ҳусайн Бойқаро ва Бобур мирзо Амир Темур удумини изчил давом эттиришган. Бир оддий мисол. Бобур Кобулдалигида шаҳар марказидаги бир бўлак ерни варасаларидан нақд ақчага сотиб олиб, янги боғ яратади. Халойиқ уни «Боғи Бобур» деб атай бошлайди. Орадан йиллар ўтиб, вақти қазоси етиб, Ҳиндистонда вафот этгач, васиятига кўра уни олиб келиб, ана шу боққа дафн этадилар. «Боғи Бобур» шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сўнгги ва абадий оромгоҳи бўлиб қолади.

      Тўртинчи боб

      ДАВЛАТИМИЗНИ ЮЗ ЙИЛ БОШҚАРГАН СУЛОЛА

      Темурийлардан кейин ҳокимият тепасига келган шайбонийлар ҳукмронлик қилган деярли бир асрлик замонда ҳам, бир оз танаффус билан бунёдкорлик ишлари давом эттирилди. Бу сулоланинг асосчиси Муҳаммад Шайбонийхон ҳақида Бухоро шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган анжуманда холисанилло фикр билдирилгани кўп савобли иш бўлди, чунки то шу пайтга қадар шўролар даврида чиққан тарихга оид китобларда ҳам, бадиий адабиёт – романларда ҳам умуман шайбонийлар сулоласи, хусусан, сулолабоши Муҳаммад Шайбоний ҳақида бир томонлама, чалкашу нотўғри фикрлар

Скачать книгу