Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

боб

      МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ ЎЧОҚЛАРИ

      «Жаҳон қомусий луғати»да бизким, ўзбекларга бе рилган таърифдаги учинчи муҳим нуқта шуки, унда ўзбеклар маданий турмуш кечирувчи халқ де йилган. Чиндан ҳам шундай. Энди шу фикрнинг таҳлили ва тасдиғига киришамиз. Маълумки, маданият сўзи арабча мадина сўзидан келиб чиққан. Мадина дегани шаҳар, кентдир (Саудия Арабистонидаги Мадина шаҳри илгари Ясриб деб аталган). Демак, маданий дегани шаҳарлик деганидир. Маданий турмуш шаҳарларда шаклланган ва равнақ топган. Бунинг учун саҳро, дашт ва тоғлик жойлардагига қараганда шаҳарларда тегишли шарт-шароит, қулайроқ, яхшироқ имкониятлар бўлган. Қолаверса, шаҳарларда одамлар ғуж бўлиб яшаган, меҳнат тақсимоти бўлган – турли касб-ҳунар эгалари ўз юмушлари билан шуғулланишган. Бу ерда ички тартибот, ташқи ҳужумдан ҳимояланган нисбатан хотиржам турмуш бўлган. Мактаб ва мадрасалар очилган. Шаҳарда саводли бўлишга, илм-маърифат олишга шарт-шароит ва имкониятлар кўпроқ бўлган. Олимлар, уламо ва фузалолар етишиб чиққан.

      Буюк аждодимиз Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон Форобий бу тўғрида бундан 1100 йилча аввал «Фозил шаҳар аҳолисининг маслаги» асарида шундай деб ёзиши бежиз эмас: «Ҳар бир инсон шундай яратилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади… Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди».

      Кўринадики, Форобий шаҳарни ижтимоий уюшишнинг етук шакли, инсоният камолотга эришишнинг зарурий воситаси, деб ҳисоблайди. Чиндан ҳам шундай. Бу фикрнинг ҳаққонийлигини кишилик жамиятининг барча тараққиёт босқичлари тасдиқлаб турибди. Аллоҳга минг қайта шукрлар бўлсинким, қадим Турону Туркистону Ўзбекистонимизда ҳам катта-кичик шаҳарларимиз, пойтахт кентларимиз, вилоят марказларимиз бўлган. Қадим Хоразмни минг шаҳарли мамлакат дейилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Дунёда ҳеч бир халқ ўзбеклардек кўп шаҳар қурмаган, кўпдан-кўп пойтахтлар бунёд этмаган бўлса керак, десак сира муболаға бўлмайди. Халқимиз табиатига бошқа халқлар томонидан берилган таърифлардан бири «Ўзбек бойиса иморат қуради» деган накл ҳам бежиз айтилмаган, албатта. Бунга минглаб мисоллар келтириш мумкин. Буюк хоразмшоҳлар сулоласи даврида Кўҳна Урганчда қурилган улуғ обидалар, Маҳмуд Ғазнавий томонидан бунёд этилган осори атиқалар, Қорахонийлар даврида Бухорода тикланган Арслонхон минораси, Амир Темур Шаҳрисабз, Самарқанд, Ясси, яъни ҳозирги Туркистон ва бошқа шаҳарларда қурдирган улуғвор Оқсарою Кўксаройларни, масжиду мадрасаларни, кўшклару боғлар, Улуғбек нинг Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувондаги уч мадрасаси,

Скачать книгу