Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

қисмида темурийлар ҳокимияти заифлашиб кетган эди. Бу пайтда Самарқандда бир ҳоким, Бухорода бир ҳоким, Ҳисори Шодмонда бир ҳоким, Фарғонада бир ҳоким, Хоразмда яна бир бошқа ҳоким ўзбошича сиёсат юритарди, умумий бирлик йўқ эди.

      Туркистоннинг жанубий қисми – Хуросонда ҳам темурийлар ҳокимиятининг аҳволи яхши эмасди, Султон Ҳусайн Бойқаро бебошвоқ ўғиллари бири олиб, бири қўйиб кўтараётган исёнларни бостириш билан овора эди, айниқса, унинг ҳокимияти маънавий таянчи бўлмиш Алишер Навоий вафотидан сўнг путурдан кетади. Ғарби-жанубда эса Биринчи Исмоил бошчилигида сафавийлар давлати тобора кучайиб борар, шу ёқдан юртимизга хавф-хатар бўлиши аниқланиб қолган эди. Шундай бир шарт-шароитда ҳарбий интизомга қаттиқ риоя қилувчи, кучли жанговар қўшинга эга бўлган, қаттиққўллик билан иш тутувчи Муҳаммад Шайбонийхон бутун Туркистонда марказлашган қудратли ҳокимият ўрнатиш ғояси билан тарих саҳнасига чиқди. Масалага шу нуқтаи назардан қарасак, унинг ҳокимият тепасига келиши табиий ва ижобий ҳодиса эди. У ўзини темурийлар ҳокимияти ва мул-кининг қонуний вориси, деб биларди. Хўш, нега? Энди шу саволга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

      1451 йили таваллуд топган Шайбонийхон Мовароуннаҳрга бегона эмасди, шу ерда таҳсил кўргани юқорида айтиб ўтилди. Унинг темурийларга қон-қардошлиги ҳам бор эди, келиб чиқиши бўйича ярим темурий деса ҳам бўлади. Шимолий Туркистонда 1430 йили ўзбек давлатларидан бирини тузган Абулхайрхон унинг ота томондан бобоси эди. Абулхайрхон узоқни кўзловчи давлат арбобларидан бўлиб, ён қўшниси бўлмиш темурийлар билан қариндошлик ипларини боғлайди, ўғил ва невараларини Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида ўқитади, ўзи эса Мирзо Улуғбекнинг Робиясултонбегим исмли қизига уйланган эди. Бу никоҳдан бир неча хонзодалар дунёга келади. Муҳаммад Шайбонийхон ана шу Абулхайрхоннинг невараси, Мирзо Улуғбекнинг авараси эди. Шу ўринда сўзни Шайбонийхоннинг ўзидан эшитсак, бу борадаги фикримиз янада равшан тортади. 1500 йили Самарқанд тахтининг соҳиби, Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлгач, Шайбонийхон барча самарқандликларни пойтахт яқинидаги Конигил яланглигига тўплаб, катта бир издиҳом ўтказиб, халойиққа қарата, жумладан, бундай дейди: «Бизлар гарчи ўзбеклар деб аталсак-да, аслида келиб чиқишимиз бўйича худди сизлар каби турклармиз, қонимиз, тилимиз, динимиз, мазҳабимиз бир!»

      Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозим деб биламизки, Шимолий Туркистон ўлкаларида яшаган ўзбеклар билан мова роуннаҳрлик ўзбеклар азалдан қиз олиб, қиз бериб, қудаандачилик қилиб келишган. Бу удумни Амир Темур бобомиз ҳам қўллаб, тўнғич ўғли Жаҳонгир мирзони Ўзбекхоннинг Севинчбека исмли неварасига уйлантирган эди. Жаҳонгир мирзо бевақт вафот этгач, соҳибқирон бошқа ўғиллари ёки невараларидан бирини эмас, балки шу келинидан туғилган невараси Муҳаммад Султонни тахт вориси – валиаҳд деб эълон қилган эди. Муҳаммад Султон ҳам бевақт вафот этгач, унинг укаси Пирмуҳаммад мирзони тахт вориси деб белгилаган эди. Бундай фармони

Скачать книгу