Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

ётарди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

      Шайбонийлар давридаги сув иншоотларининг даражаси, кўлами, сифати ва техник жиҳатлари ҳақида бир озгина тасаввур ҳосил қилиш учун Абдуллахон банди деб аталувчи иншоотни қисқача таърифлаб ўтиш кифоя бўлса керак. Иккинчи Абдуллахон 1580 йилларда қурдирган бу сув омборининг қолдиқлари яқин-яқинларгача ҳозирги Нурота тумани, Эски Оқчоб қишлоғидаги Бекларсой дарасида сақланиб қолган. Абдуллахон бандининг тўғони сланец тошлардан қурилиб, тош палахсалари сувга чидамли махсус ганч қоришмаси – қир билан бириктирилган.

      Тўғоннинг узунлиги асосида 73 метр, юқорисида 83 метр, баландлиги 14 ярим метр. Абдуллахон банди зинапоя шаклида қурилган. Бунда сув босими ва унинг кучи ҳисобга олинган ҳолда тўғон асосининг қалинлиги 15 метру 30 сантиметр, устки қисми 4 ярим метр қилиниб, зинапоя шаклида қурилган. Тўғон олдида ҳосил бўлган сув омборининг узунлиги 1500 метр, эни 75–125 метр бўлган. Абдуллахон бандига тахминан 1 миллион 200 минг кубметр сув тўпланган. У ўз вақтида сувнинг оқиб чиқиши учун керакли иншоотлар мажмуаси билан таъминланган экан. Абдуллахон бандининг аниқ ҳисобкитобларга кўра пишиқ-пухта қилиб қурилгани ўн олтинчи асрлик мироб (ирригатор)ларимиз ҳам геология ва гидрогеология илмидан яхшигина хабардор эканликларини кўрсатади.

      Туркистон мамлакатида суғорма деҳқончилик тарихи билан қизиққан ўқувчилар таниқли тарихчи олим раҳматли Маҳкам Абураимовнинг икки жилд, 43 босма табоқ, 656 саҳифа дан иборат «XVI аср ва XIХ асрнинг биринчи ярмида Бухоро хонлигида аграр муносабатлар очерки» («Фан», Тошкент, 1966, 1970) деган монографияси билан танишишлари мумкин. Бу китобда, шунингдек, ерга мулкчиликнинг турлари: давлатга қарашли ерлар, хусусий ерлар, ушр ерлар, ҳур ва холис ерлар, вақф ерлар, хон ва амалдорларга қарашли ерлар, кўчманчи қабилаларга тегишли ерлар, суюрғол ерлар, танҳо ерлар, дарбаст ерлар, улуфа, маважиб, робита ерлар ва тархонлик (ер солиғидан озод бўлишлик) ҳақида, ер солиғи турлари ва шу кабилар тўғрисида батафсил маълумот берилган.

      Барча воҳа ва водийларни ишғол қилган деҳқончилик кўп тармоқли (боғдорчилик, ғаллачилик, шоликорлик, пахтачилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва шу кабилар) бўлган, пиллачилик ҳам ривож топган. Ҳар бир деҳқон хонадонининг ўзига яраша (бирида кўп, иккинчисида кам) қорамоли, қўйэчкиси, қўш ҳўкизи, улови, паррандаси бўлган. Қирларда, тоғолди ҳудудларда ва тоғлик қишлоқларда лалми ғаллачилик қилинган. Ўлкамизнинг бепоён яйловларида, воҳаларга туташ ерларда халқимизнинг муайян қисми, олис ва яқин чўлу саҳроларда мамлакатимизнинг раияти ҳисобланмиш қардош туркий элатлар ва қабилалар, яъни қозоқлар, қирғизлар ҳам анъанавий чорвачилик билан шуғулланишган, тегишли давлат солиғини тўлаб, ташқи ҳужумдан ҳимояланган ҳолда ва хавф-хатарсиз яшаганлар. Бу ҳол мамлакатда, умуман чорвачиликнинг, хусусан, қўйчилик, йилқичилик ва туячиликнинг ривожига омил бўлган, эл-юртда тўқчиликни таъминлаган. Бадавлат чорвадорлар

Скачать книгу