Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 24

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

йўқ эмас, бундайлар ҳатто ўзбек тарихчилари орасида ҳам бор, уларни ҳам тушунса бўлади, улар ғарблик устозлари берган «таълим» туфайли нотўғри фикрга келиб қолишган. Бизнингча, бу фикр ҳақиқатдан йироқ, нотўғри тушунчадир.

      Албатта, бундай ғаразли фикр ўртага ташланиши бежиз бўлмаган. Сабаби шуки, Туркистонга, барча туркий халқларга Хусрав Деҳлавийдек, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур ва Бедилдек юзлаб буюк сиймоларни берган, барлос деб аталган аждодларимизни биздан, биз ворис авлодларни улардан ажратиб қўймоқчи эдилар. Ахир, барлосларни туркий эмас дейиш, темурийларни ҳам туркий эмас, дейиш билан баробардир. Ғоявий ғанимларимизга ана шу нарса керак эди. Бундай зарарли талқиннинг туб моҳиятига ета олмаган, балки ета туриб, замонасозлик қилган тарихчиларимиз ўз китобларида, мақолаларида, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларида, айниқса, рус тилида нашр қилинадиган газета ва журналларда «Барлослар туркий эмас…» деган фикрни баён этдилар. Бундай асоссиз мулоҳазалар яқин-яқингача давом этиб келди, айниқса, истиқлол арафасида авж нуқтасига чиқди. Яхшиямки, миллий мустақиллик тарихий ҳақиқатни тасдиқлашга имкон берди, бўлмаса, бундай тарихчилар халқимизни ўз тарихидан айиришда, тарих фанини сохталаштириб, уни фанлик вазифасидан жудо қилиб, сиёсий лўттибозлик воситасига айлантиришда давом этган бўлардилар.

      Ҳақиқатда барлос ва жалойирлар туркий қабилалардан эди. Улар Туркистонга келгунча бошқа қабилалар қаторида ҳали исломга кирмаган эдилар. Шуни алоҳида таъкидлаймизки, ислом динига ўтиш бошқа, туркийлашиш бошқа. Бу икки тушунчани бир-биридан фарқлаш жуда зарур ва аҳамиятлидир. Ислом динини қабул қилиш – бу киши маънавий қиёфасининг бойишидир. Туркийлашиш (шунингдек, руслашиш, хитойлашиш ва ҳоказо) эса киши миллий қиёфасининг ўзгариши, бошқа миллат таркибига сингиб, ўша миллат ва халқ тилида сўзлаб, унинг миллий қиёфасини олиши демакдир.

      Одам бирор динни қабул қилса, ўша дин таълимотига эътиқод қилади, лекин ўз миллати ва халқининг вакили бўлиб, миллий қиёфасини сақлаб қолаверади. Агар у бошқа миллий шароитда – ўзга миллат ва халқлар орасида узоқ йиллар, асрлар бўйи яшаса, уларнинг турмуш тарзига кўникиб ва одатланиб, ўз ихтиёри ила сингишиб кетса, унинг миллий қиёфаси ўзгаради, ўша миллат ва халқнинг фарзандига айланади. Дунёда бирор миллат ва халқ йўқки, шундай жараёнлар орқали ҳам нуфузи ошиб бормаган бўлсин. Ўтмишда бундай жараёнлар бизким, ўзбеклар учун ҳам бегона бўлмаган. Масалан, Доро ва Кайхусравнинг форс тилида сўзлашувчи аскарларининг бир қисми Туронзаминда қолиб кетган. Искандар Мақдуний билан келган юнонлар билан ҳам шундай бўлган. Амир Қутайба билан келган араблар Туркистон тупроғида туркийлашиб кетган. Чингизхон билан келган мўғулларнинг аксарияти юртимиздаги иқлим, яшаш шароитига кўника олмай ўз ватанларига қайтиб кетган бўлса, бир қисми Туркистонда қолиб, асрлар давомида туркийлашиб, исломни қабул қилиб, халқимиз бағрига ихтиёрий равишда сингишиб

Скачать книгу