Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

эслатиб ўтдик, холос.

      Тоғлик қишлоқ аҳолиси асосан чорвачилик, лалми ғаллачилик, боғдорчилик билан, йирик тоғ қишлоқларида эса узоқ қиш кунларида ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланишган. Анъанавий кўчманчи турмуш кечирувчи чорвадор аҳоли ўз асосий ишига қўшимча равишда ҳунармандчиликнинг айрим турлари билан ҳам шуғулланган. Масалан, кигиз, полос, гилам тўқиш. Катта-кичик дарёларнинг ёқаларида яшовчи аҳоли балиқ овлаган, сув омборларида ва махсус ҳовузларда балиқ урчитилган. Тўқайзорлар ва ўрмонларда ов қилинган. Вақти-вақти билан хон, ўғлонлар, амирлар, вилоят ҳокимлари ва туман беклари томонидан йирик ов тадбирлари ўтказилган. Бундай тадбирлар, биринчидан, лашкарнинг жанговарлигини ошириш борасида ҳарбий машқ бўлса, иккинчидан, ов ўлжаси қўшин таъминоти учун сарфланган.

      Жойларда хусусан суғориш ишларига, умуман қишлоқ хўжалиги ишларига мироблар, ариқ оқсоқоллари, қишлоқ оқсоқоллари ва аминлар мутасаддилик қилишган, мамлакат миқёсида эса бу вазифани девонбеги бошқариб борган.

      Йилқичиликка махсус эътибор берилган. Бу соҳага мирохур ва бош саис деб аталувчи лавозим эгалари масъул бўлишган. Чунки ўзбек қўшинининг асосий қисмини отлиқ аскарлар ташкил этган. Деҳқончиликка халқнинг асосий ризқи манбаи деб қаралган, унинг равнақига давлат миқёсида аҳамият берилган (масалан, суғориш ишларига қаратилган жиддий эътибор ҳақида юқорида сўзлаб ўтилди) ҳамда давлат ҳокимияти томонидан ҳосилдорликда энг юқори кўрсаткичга эришган, қишлоқ аҳолиси орасида энг катта хирмон уйган деҳқонлар хазинадан бериладиган тортиқлар билан мукофотланган, яъни йил сайин рағбатлантирила борилган. Чунки деҳқоннинг катта хирмонидан мамлакатнинг улкан хирмони вужудга келади, деҳқоннинг ўзи тўқ бўлмагунча шаҳар аҳли фаровон яшай олмайди. Мукофотлаш маъракалари кузда ҳосил ердан кўтарилиб, хирмонга уюлганда, хирмон бошида, халойиқнинг кўз ўнгида ўтказилган. Бунда пойтахтдан келган маъмур ёки вилоят ҳокими ёки туман беги, ҳеч бўлмаса, бир неча қишлоқнинг бошлиғи ҳисобланмиш амин томонидан илғор деҳқонга чопон ёки чакмон кийдирилган. Ва аксинча, шу маросимда муттасил 3 йил қаровсиз қолдирилган ер аниқланган бўлса, ернинг эгаси ундан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилгани эълон қилинган, бу шаръий ҳукм бўлиб, шикоятга ўрин қолмаган. Халқимиздаги «От минганники, ер ишлаганники» деган нақл ана шундан қолган. Мазкур тадбир миллий давлатчилигимизнинг қишлоқ хўжалигини узлуксиз ривожлантира бориш йўлидаги аграр сиёсатининг бир кўринишидир. Бухоро қушбегиси архивининг сақланиб қолган 8 мингга яқин ҳужжатлари орасида илғор деҳқонларни рағбатлантириш, ялқовларни ердан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги расмий ҳужжатлар бор.

      Марказлашган сиёсий ҳокимиятнинг ўрнатилиши умумий иқтисодий ривожланишга замин тайёрлаган бўлса, иқтисодий юксалиш ўз навбатида шаҳар ҳаётини ҳам жонлантириб юборган, натижада маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва бошқа соҳалар равнақ топа бошлаган. Бундай юксалиш, айниқса, меъморчиликда

Скачать книгу