Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

таниқли шоир, тарихчи ва олимларнинг шайбонийларни қора тортиб, паноҳ излаб Бухорога келишлари ва лаёқатларига қараб хизмат билан, мавқеларига қараб мансаб ҳамда уй-жой ва етарли маблағ билан таъминланишлари, иззат-икром топишларининг боиси ана шундадир. Муҳаммад Шайбонийхон, Убайдуллахон, Рустам Султон, Абдулазизхон ва Жавонмадали султон шоир бўлишган, ўзбекча ва форсча шеърлар ёзишган. Убайдуллахон эса мусиқашунос, созанда ва хаттот ҳам бўлган. Абдулатифхон тарих ва астрономия билан шуғулланган. Иккинчи Абдуллахон Қуръони каримни тафсир қилишда, Ҳадиси шарифларни таҳлил ва талқин қилишда дин пешволарининг таҳсину тан олишларига сазовор бўлган.

      Бу таърифу тавсифларимиз шунчаки даромади гаплар эмас, балки ўша даврда замондошлари бўлмиш таниқли муаллифлар томонидан ёзиб қолдирилган холис фикрлардир. Мисол тариқасида бу китоблардан айримларини – Камолиддин Биноийнинг «Шайбонийнома», Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома», Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳхоннинг «Меҳмонномаи Бухоро» ва «Сулук ал-мулук» (Убайдуллахоннинг топшириғига кўра ёзилган бу рисолада ахлоқ ва ҳуқуқ масалалари баён этилади), Мулла Шодининг «Фатҳнома» (Шайбонийхоннинг таржимаи ҳоли шеърий тарзда ҳикоя қилинади) ва «Таворихи Гузидаи Нусратнома» (ўзбек тилидаги насрий асар), Абдулла ибн Муҳаммад ибн Али Насрулланинг «Зубдат ул-асар» (ўзбек тилида), Ҳофизи Таниш ибн Мир Муҳаммад ал-Бухорийнинг «Шарафномаи шоҳий» (бу асар «Абдулланома» номи билан машҳур), Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрор», Зайниддин Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақое» деган асарларини келтирамиз. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Лекин шу номи тилга олинган мумтоз тарихий ва мемуар асарларнинг ўзиёқ шайбонийлар даврида ҳам темурийлар даврида бўлганидек, тарих фани анча ривож топганини кўрсатади. Бироқ фарқи шундаки, темурийлар даврида тарихий китоблар кўпроқ форс-ча ёзилган бўлса, шайбонийлар замонида эса ўзбек тилида ҳам таълиф этилади.

      Шайбонийлар даврида китобат ишларига – қўлёзмаларни ҳуснихат билан кўчириш йўли билан нусхасини кўпайтириш, уларни воқеабанд миниатюралар билан безатиш, чиройли ва чидамли муқоваларга жамлашга катта эътибор берилади. Шу тариқа Алишер Навоий ҳомийлигида Камолиддин Беҳзод ва унинг сафдошлари томонидан яратилган Ҳирот рассомлик мактаби сингари Бухоро рассомлик мактаби вужудга келади. Зотан, бу даврга келиб, бизким, ўзбекларнинг бу борадаги маркази ҳам Ҳиротдан Бухорога кўчган эди. Шайбонийлардан Абдулазизхон ва Иккинчи Абдуллахоннинг китобхоналари ўша замон мусулмон Шарқидаги энг йирик китоб хазиналаридан эди.

      Шайбонийлар даврида ҳали темурийлар замонидаги юксалишнинг руҳи сўнмаган эди. Нафақат пойтахт шаҳарлар бўлмиш Самарқанд ва Бухорода, балки шулар билан бир қаторда мамлакатнинг барча вилоятларида халқимизнинг бунёдкорлик ишлари давом этар, барча вилоятларимизда ҳам бизким, ўзбеклар бағридан етишиб чиққан истеъдодли олимлар, шоирлар, тарихчилар, уламолар, санъаткорлар, меъморлар

Скачать книгу