Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

ҳокимият тепасига келади, сафавийлар давлатига асос солади ва шиа мазҳабини расмий давлат мафкураси деб эълон қилади… Туркистонда ҳокимият тепасига шайбонийлар келганида мамлакатимизнинг жануби-ғарбида шароит шундай эди – янги бир сиёсий куч – озарбайжон сулоласи бўлмиш сафавийлар давлати юзага келган эди. Ўн қўшни бўлгани учун ҳам бу давлатдаги сиёсий тузум, мафкураси, ички ва ташқи сиёсати, албатта, бевосита ва билвосита бизнинг давлатимизга таъсир қилиши кутиларди. Шайбонийларнинг ғарби-жануб йўналиш бўйича олиб борган ташқи сиёсати асосан ана шу сафавийлар давлати ташқи сиёсатига тегишли жавоб қайтаришдан иборат бўлди, десак янглишмасак керак. Чунки бу ҳаёт-мамот масаласи бўлиб, сафавийлар шиа мазҳабидан ўзга мазҳабни тан олмовчи ўта мутаассиблар эдилар. Биринчи Исмоил Сафавийнинг ҳанафия мазҳабига эътиқод қилувчи Шайбонийхоннинг бош чаноғида май ичгани шу фикримизга бир далилдир.

      Илк пойтахти Табриз, кейинги пойтахтлари Қазвин ва Исфаҳон бўлган сафавийлар давлати таркибига дастлаб Озарбайжон, Арманистоннинг бир қисми, ўша пайтдаги Эроннинг ҳудуди қараган. Кўчманчи туркий ҳарбий-сиёсий кучга – бошларига қизил салла ўраган аскарлари – қизилбошлиларга таян-ган сафавийлар шиаликни байроқ қилиб, мафкура сифатида қўллаб Туркистоннинг жануби-ғарбини забт этишга интиладилар. Ана шунда азалдан аҳли сунна вал-жамоат бўлмиш, янада аниғи шу диний йўналишнинг ҳанафия мазҳабига эътиқод қилиб келувчи туркистонликлар шиаликни хурофот ҳисоблар, ўз эътиқодларини, демакким ватанларини ҳимоя қилишга киришадилар. Бу курашда уларга дастлаб Муҳаммад Шайбонийхон раҳнамолик қилгани ва шу йўлда шаҳид кетгани ҳақида юқорида сўзлаб ўтдик. Унинг ҳалокатидан кейин 1510–1520 йилларда амакиси Кўчкунчихон, 1530–1533 йилларда унинг ўғли Абу Саид шайбонийлар давлатини бошқарадилар. Бироқ уларда ички низоларни бартараф этишда, сафавийлар давлатидек қудратли ташқи ғанимга қарши кураш олиб боришда шижоату уқув етишмайди.

      Ана шундай бир шароитда тарих майдонига Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни Убайдулла султон чиқади. У ғайратли, уқувли давлат арбоби ва шижоатли лашкарбоши эди. Унинг отаси Маҳмуд султон Муҳаммад Шайбонийхон даврида Бухоро ҳокими эди. Шайбонийхон шаҳид кетгач, Убайдулла султон 23 йил мобайнида Кўчкунчихон ва Абу Саидларнинг Бухородаги ноиби сифатида мамлакат ҳаётида катта ўрин тутади. 1533 йили хонлик мансабини эгаллайди ва Убайдуллахон деб юритила бошлайди. Гарчи Самарқанд расман пойтахт ҳисобланса-да, Убайдуллахон мамлакатни Бухорода туриб бошқаради (кейинчалик шундай бўлади ҳам – пойтахт Самарқанддан Бухорога кўчирилади). У қаттиққўллик билан иш тутади, дину диёнат бобида, яъни мафкура соҳасида қадрдон дўсти уламои киромлардан бири – тахаллуси Мир Араб бўлмиш Абдулла Сабронийга суяниб иш юритади. Тарихчи Ҳофиз Танишнинг ёзишича, Мир Араб Тошкентдан шимолроқда жойлашган Саброн шаҳрида камол топган, етук уламо бўлиб етишган. Давлат арбоби билан диний арбобнинг қадрдон дўстлигига боис шуки, Убайдуллахон ҳам

Скачать книгу