Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

асосланган доно ташқи сиёсатимизга бизким, ўзбекларни пойдевори мустаҳкам ва пойидор, бардавом этувчи, келажаги янада порлоқ давлатига эга, уюш ган халқ бўлиб, миллат бўлиб боришидек олий мақсад кўзлангандир.

      Табаррук Туркистон сўзини тилга олган эканмиз, шу ўринда қадим тарихимиз мухлислари бўлмиш ҳурматли китобхонларга Туркистон мамлакати деган тушунчадан Туркистон шаҳри деган тушунчани фарқламоқ зарурлигини уқтириш учун қисқача маълумот бериб ўтишни жоиз кўрамиз. Туркистон шаҳри – Туркистон мамлакатининг қадимий кентларидан бири. Муҳим савдо ва ҳунармандчилик, илм-фан ва адабиёт ва диний марказлардан бўлиб келган бу шаҳар қачон қурилгани ҳозирча номаълум. Араб географларининг асарларида келтирилган маълумотларга кўра, милодий IV–X асрларда ҳозирги Туркистон шаҳри ўрнида Шавгар (Шоважар) деган шаҳар бўлган. Бу шаҳар XII–XIV асрларда Ясси деб аталган. Сайрамда туғилиб, мазкур шаҳарда нашъу намо топган шоир Аҳмад Иброҳим ўғли ўзига Яссавий деган тахаллусни олгач, бу шаҳарнинг номи бутун турк дунёсига машҳур бўлиб кетади. Ясси шаҳри XV асрдан бошлаб Туркистон деб атала бошланади. Бу ҳол ўзбек хонларидан бўлмиш Мирзо Улуғбекнинг куёви Абулхайрхон XV асрнинг ўрталарида ўз давлати пойтахтини ғарби-жанубий Сибирияда жойлашган Тура шаҳридан жанубга – мазкур шаҳарга кўчириб келиши билан боғлиқ деган маълумотлар ҳам бор. Ясси – Туркистон деганда энг аввало Ислом динининг жуда машҳур ва буюк арбобларидан бири, ўзбек адабий тили ва мумтоз адабиётимизнинг илк асосчиларидан бири, комил ва ориф одам Аҳмад Яссавий ҳазратларини ҳамда ул улуғ зотнинг хотирасини абадийлаштириш ва қадрлаш мақсадида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз томонидан қурдирилган салобатли ва маҳобатли мақбара кўз олдимизда гавдаланади. Шу боисдан бўлса керак, ҳожатбарор Турк пири зиёратига отланган ҳожатталаб кишилар, шу жумладан, Тошкент аҳли Туркистон шаҳрини тўғридан-тўғри «Султоним», «Ҳазрат Султоним» деган ҳолатларга шоҳид бўлганмиз. Зиёратдан кейин, чунончи, фарзандталаб кишилар дуолари Аллоҳ таоло томонидан ижобат бўлиб, ўғил кўрсалар номини Султон, қиз кўрсалар эса Мирзо Улуғбекнинг ўша табаррук тупроққа дафн этилган қизининг отига нисбат бериб, Робия, Робиясултонбегим деб аташлари урфдир.

      Сўнгги йилларда чет элларда, айниқса, бизга қўшни туркий давлатларда Аҳмад Яссавий ижодига қизиқиш кучайиб кетди. Халқаро илмий-адабий анжуманларда Аҳмад Яссавий бобомиз турк дунёси шеъриятининг отаси деб ҳақли суратда эътироф этилмоқда. Маълумки, Аҳмад Яссавий «Девони ҳикмат»ида Туркистонни, туркий тилни кўп улуғлайди, «Отим Аҳмад, Туркистондир элим менинг», «Юртим турк, элим турк, тилим туркдир. Тилим кўп тиллардан кўрукликдир» дея фахрланади. Аҳмад Яссавий Туркистон сўзини тилга олганда она Ватанимизни кўзда тутган, албатта. Бироқ баъзи олимлар, айниқса, умумтарихимиз, шу жумладан, шаҳарларимиз тарихидан, бу ўринда Туркистон шаҳри ўтмишидан камроқ хабардор айрим адабиётчилар «Аҳмад Яссавий Туркистон сўзини ҳам Туркистон мамлакати маъносини, ҳам

Скачать книгу