Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

салтанатидан кейинги энг кучли давлатимиз эди. Бутун мусулмон дунёсида ҳам ўша кезлари энг буюк ва қудратли давлат бўлгани учун унинг асосчиси Муҳаммад Шайбонийхонга халифа, халифат ул-Раҳмон унвони берилган эди (унинг вафотидан кейин бундай унвон соҳиби бўлишлик шарафи 1512 йилдан бошлаб усмонли султонларга ўтиб кетди).

      Шайбонийхоннинг узоқни кўра билиш фазилатларидан бири шу эдики, мадрасаларда олган билимлари асқатиб, деярли ҳамма вақт ҳарбий сафарларда бўлишига қарамай, маърифат ва маънавият ишларига ҳам эътибор берди, пойтахт Самарқандда масжид ва мадраса қурдиришга улгурди. Темурийларга хизмат қилган ва янги етишиб чиққан зиёлиларни ўз атрофига уюштира билди. Шундай зиёлилардан бири Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида эслаб ўтган, ўзбек мумтоз адабиётида ўз ўрнига эга таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ Нурсаидбек ўғли эди. У Шайбонийхон шахси ва фаолияти ҳақида 76 боб, 4456 байтдан иборат «Шайбонийнома» деган эпик достон ёзган. Ойбек, Ғафур Ғулом, Воҳид Зоҳидов каби алломаларимиз тавсияси билан 1961 йили нашр этилган ушбу асарда, жумладан, шундай сатрларни ўқишимиз мумкин:

      Давлати олий Темур кетгусидир,

      Навбат ўзга кишига еткусидир.

      Ул киши бордур Шайбонийхон,

      Хони Шайбондур у Маҳдийи замон

      Холи онинг ери Туркистондур,

      Ўзбек элига муаззам хондур.

      Шайбонийхон эътиқодда собит инсон бўлган, юртимизда аввалдан жорий бўлиб келган, Имом Аъзам – Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит асос солган ҳанафия мазҳабини шиа мазҳаби тарафдорлари хуружларидан қаттиқ туриб ҳимоя қилган, ёт диний оқимларнинг ўлкамизга ёйилишига асло йўл бермаган, ёт диний оқимларнинг пайдо бўлиши миллат жипслиги ва мамлакат бир бутунлигига, давлат қудратига путур етказади, деб ҳисоблаган ва шу фикрида мустаҳкам турган. Унинг давлат арбоби сифатида айни гуркираган, тажрибали лашкарбоши сифатида довруғ қозонган, ўзаро ички низоларга барҳам бериб, марказлашган давлат тузиб, раиятнинг тинч-хотиржам турмушини таъминлаган, тижорат аҳлига хавф-хатарсиз карвон йўлларини очиб берган ҳукмдор сифатида фуқаролар ҳурматига эришган бир пайтда – 59 ёшида ногаҳоний шаҳид кетишига ҳам аслида эътиқодда собит эканлиги сабаб бўлган. У очиқ жангда – кураш майдонида эмас, балки макр-ҳийла билан маҳв этилади. 1510 йили Марв шаҳри яқинида сафавийлар томонидан қўйилган пистирмага тушиб қолиб, шаҳид бўлади. Ғанимлари унинг азиз бошини шариати исломияга мутлақо зид бўлса-да (ислом дини бўйича Қуръони каримни ёд билган кишининг боши дахлсиз, доимо омондадир), танасидан жудо қилиб, ўзлари билан олиб кетадилар. Бош чаноғига олтиндан гардиш қоплаб, қадаҳ сифатида – мўнди сифатида фойдаланадилар. Шайбонийхоннинг бошсиз жасадини қариндошлари Самарқандга келтириб дафн қиладилар, қабр устига сағана ўрнатадилар. Бу сағана ҳозир Регистон майдонининг шимоли-шарқ тарафидадир.

      Шайбонийлар сулоласи асосчисининг қисмати ана шундай тугаган бўлса-да, унинг жиянлари томонидан тезда яна қаддини ростлаб олади, ғанимлар мамлакатимиз тупроғидан

Скачать книгу